Қадимги юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикирлар режа


Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия


Download 26.9 Kb.
bet5/5
Sana28.02.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1237983
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ

Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия.
Бизга маълумки, қулдорлик формацияси даврида Қадимий шарқ мамлакатлари орасида, айниқса Юнонистонда маданият, тарбия, мактаб ва дастлабки педагогик фикрлар бошқа мамлакатларга нисбатан жуда эрта ривоясланган.
Юнонистон унчалик катта бўлмаган қулдорлик давлатларидан иборат бўлган. Унинг катта шахарларидан бири Лакония (пойтахти Спарта) ва Аттика (пойтахти Афина) бўлиб, бу шахарлар маданият маркази хисобланган.
Бу икки шахарда тарбиянинг ўзига хос тизими вужудга келдики, натижада бу тарбия тизими «Спарта» ва «Афина» усулидаги тарбия деб юритиладиган бўлди.
Лекин бу икки шахарнинг иқтисодий, сиёсий тараққиёти, маданият даражаси турлича эди. Шунинг учун улар бир - биридан тубдан фарқ қилар эди. Аммо иккала давлатда хам қулдорлик тузуми хукмронлик қилар эди. Шунинг учун хам бу давлатларда ижтимоий тарбия тизими қулдорларнинг болаларини манфаатини кўзлар эди.
Юнонистонда қулларни «гапирадиган иш қуроли» деб хисоблар эдилар. Қуллар оддий инсоний хуқуқлардан хам махрум эдилар.
Спартада дехқончилик яхши ривожланган бўлиб, бу қуллар мехнати эвазига асосланган эди. Спартада қуллар шафқатсиз таъқиб остига олинар эди. Шу сабабли улар тез-тез қўзғолон кўтариб турар эдилар.
Ёшларга ахлоқий тарбия беришда давлат рахбарлари махсус сухбатлар ўтказиб, шу йўл билан уларга ахлоқий ва сиёсий тарбия берар эдилар. Масалан: Ватан душманлари билан курашда ота-боболар кўрсатган мардлиги ва жасурлиги, қахрамонлар хақида сухбатлар уюштиришар, шунингдек болаларни савол-жавоб жараёнида аниқ, қисқа ва лўнда қилиб жавоб беришга ўргатиб борилар эди.
Спартада 18-20 ёшга етгандан кейин махсус «Эфеблар» (Эфеблар қадимги Юнонистонда балоғатга етган ўспиринлар) гурухига ўказилган. Бу гурухда болаларга харбий таълим берилган ва улар харбий хизматни ўтаганлар.
Спартада қизлар тарбиясига хам алохида эътибор қаратилган. ўғил болалар билан кизлар бирга қўшиб ўқитилган. Улар хам харбий ва жисмоний тарбия малакалари билан қуроллантириб борилган. Бундан максад эркаклар урушга кетган вақтларида кизлар, аёллар шахарни, уй-жойини қўриқлаш, қуролланиб қўриқчилик вазифасини ўташи, қулларни итоат саклашини таъминлаши кўзда тутилган, улар хатто жангда хам катнашганлар.
Қадимий Грециянинг иккинчи шахарларидан бири Афинада эса хаёт, тартиб, интизом, мактаб тизими, ундаги таълим-тарбия Спартаникидан бутунлай фарқ қилар эди. Афинадаги иктисодий хаёт Спартадаги сингари чекланиб кўйилган эмас эди. Қуллар хусусий мулк хисобланар эди. Бу ерда тиббиёт илми, математика, тарих, санъат, меъморчилик, хайкалтарошлик тараққий этган эди.
Тарбия жараёнида аклий, ахлоқий, эстетик, жисмоний тарбия бирга қўшиб олиб борилган. Лекин бу тарбияларни мукаммал эгаллаш факат феодалларнинг фарзандларига насиб этган холос.
Афинада тарбия ва маориф масаласи Спартага нисбатан тубдан фарк қилар эди. Бу ерда грамматист, полестра, гимнасий, эфеб, демос каби мактаб турлари мавжуд эди.
Болалар 7 ёшгача оилада тарбияланганлар. 7 ёшдан ўғил болалар мактабга боришган. Қизлар эса оилада она кўмагида уй - рўзғор ишларига ўргатилган. хотин-қизлар фақат уйда бўлишган. Афинада болалар дастлаб 7 ёшдан 13-14 ёшгача «грамматист», (савод ўқитиш маъносида), «кифарист» (грекча мусиқа ўқитувчиси маъносида) мактабларда тахсил олганлар. Бу мактаблар хусусий бўлиб, хақ тўланар эди, Шунинг учун фуқароларнинг болалари бу мактабларда таълим ололмас эдилар.
Бу мактабларда «дитаскол» деб аталган ўқитувчилар машғулот олиб борар эдилар. (мен ўқитаман деган маънодаги «дидаско» сўзидан, кейинроқ «дидактика» таълим назарияси келиб чиққан).
Ўғил болаларни мактабга қуллар етаклаб боришган. Бундай қуллар «педагог» деб аталган. Афинадаги грамматист мактабида ўқиш, ёзиш ва хисоблаш ўргатилган. Ўқишда харфларни хияокалаб ўқитиш усули, сўнг қўшиб ўқиш усулидан фойдаланганлар. ёзувни ўргатишда мум сурилган ялтироқ тахтачалардан фойдаланганлар. ўлар ингичка чўп ёрдамида, ёзганлар. Сонлар бармоқлар, сопол тошлар, саноқ тахтаси ёрдами билан хисобланган. Кифарист - мактабида ўғил болаларга адабий билим берилар, эстетик мазмундаги декломациялар ўргатилар («Илиада ва Одиссея»дан парчалар ўқитилар) эди.
«Эфеб» мактабида 18-20 ёшга кадар тахсил олганлар. Бу мактабда ҳарбий ҳизматга тайёрланар ва ўзларини сиёсий билимларини оширишни давом эттирар эдилар. Бу мактабда истехкомлар қуришни, ҳарбий аслаҳаларни ишлата билишни, гарнизонларда хизмат қилишни, денгизчилик ўргатилган. Бундан ташқари «Демос» (халқ) мактаби хам мавжуд эди. Афинада қулдорлик жамияти ичида табақаланишнинг тарбия соҳасига ўтказган таъсири шундан иборат бўладики, мукаммал тарбия олиш фақат бадавлат қулдорларнинг болаларигагина ҳос бўлиб қолди. Аҳолининг кўпчилиги болаларини мактабларда ўқита ололмаганлиги сабабли уларга касб-ҳунар ўргатар эдилар. Айрим ҳат саводди кишилар болаларига ўзлари ҳат савод ўргатганлар. Бу усул ҳам давлат томонидан қонунлаштириб қўйилар эди.
Юнонистонда мактаб ва маданиятнинг тез ривожланиши педагогика назариясининг ҳам туғилишига имконият яратди.
Педагогика назариясига олим ва файласуфлардан Суқрот, Платон, Арасту ва Демокритлар асос соддилар. Улар ўз қарашлари билан таълим-тарбия ривожланишига жуда катта хисса қўшдилар. Қуиида биз бу файласуф олимлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Суқрот эр.ав. (469-399й)да яшаб ижод этган. Суқротнинг фикрича тарбиядан кутилган мақсад, буюмлар табиатини ўрганиш бўлмай, балки кишининг билим олиши, ахлоқни камол топтириши бўлмоғи лозим эди. Суқрот файласуф бўлиши билан бирга ажойиб нотиқ ҳам эди. У кенг майдонларда сўзга чиқиб, ахлоққа доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказар, тингловчиларни савол-жавоб йўли билан ҳақиқатни топишларига ундар эди. Суҳбатнинг бу усули «Суқрот усули» деб аталган. У педагогика оламига ана шундай савол-жавоб методини яъни «Эвристик» суҳбат методини янги (савол бериш ва саволни тўлдириш) методини олиб кирди. У тарбияда ахлоқий, эстетик, жисмоний тарбия мезонини ишлаб чиқди. Лекин Суқротнинг ахлоқий қарашларида тенгсизликни яққол сезиш мумкин. Унинг фикрича ахлоқ фақат имтиёзли «мумтоз» ларгагина хос, «мумтоз» кишилар ҳақиқий ахлоқнинг ягона эгалари бўлганликлари учун ҳокимият ҳам уларнинг қўлларида бўлмоғи керак дейди.
Платон эр.ав. (424-347) йилларда яшаган. У Суқротнинг шогирди бўлиб «объектив идеализм» назариясининг асосчисидир. У танадан ташқарида мавжуд бўлган нарсалар ҳақидаги назарияни илгари суради.
Платон арестократиянинг абадий ҳукмронлиги ҳақидаги назарияни илгари суради. Унинг фикрича идеал аристократик давлат 3 хил ижтимоий гуруҳлардан иборат бўлиши, яъни булар: файласуфлар, жангчилар, ҳунармандлар ва деҳқонлар гуруҳидан иборат бўлиши лозим. Файласуфлар давлатни бошқарадилар, жангчилар уларни ҳар қандай душмандан ҳимоя қиладилар, учинчи гурух эса мехнат қилиб, мўл хосил етиштириб файласуфлар ва жангчиларни боқадилар деган фикрни илгари суради.
Шунингдек, у қулларни хам сақланиб қолишини айтиб унинг тасаввурида қуллар хам, хунармандлар ҳам, ҳуқуқсиз доиралар, пасткашлик, қаноат ва итоаткорлик фазилатларигина ҳунарманд косибларга ва деҳқонларга хос деб такидлайди.
Тарбия - дейди Платон давлат томонидан ташкил этилмоғи, ҳукмрон гурухларнинг манфаатларини кўзламоғи лозим. Платоннинг фикрича болалар 3 ёшдан бошлаб 6 ёшгача давлат томонидан тайинлаб қўйилган тарбиячилар рахбарлигида тарбияланишини тавсия этади.
7 ёшдан 12 ёшача эса давлат мактабларида тахсил олиб, уларга ўқиш, ёзиш, хисоб, мусиқа ва ашула дарслари ўргатилади.
12-16 ёшгача бўлган болалар жисмоний машқларни ўргатадиган «Палестра» мактабида, 18 ёшга қадар дунёвий фанларни ўқитадиган мактабларда, 18-20 ёшгача эса «Эфеб» мактабларида тахсил олиб ҳарбий таълим ўргатилади.
Унинг фикрича, «Эфеб» мактабини тугатгандан сўнг қобилиятли ва иқтидори бўлган йигитлар фалсафа илмини ўргатадиган учинчи босқич олий таълимни ўтайдилар.
У инсонни ёшлик йилларини 3 даврга, яъни: 0-7 ёшгача; 7 - 14 ёшгача; 14-21 ёшгача бўлган даврларга бўлади. У оилавий тарбияга доир бир канча тавсиялар беради. Унинг фикрича,болалар 7 ёшгача оилада тарбияланади, гўдакнинг ёшига мос келадиган овқатлар билан боқиш, турли харакатли машклар орқали уни чиниқтириб бориш керак дейди. Ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб давлат мактабларида ўқишлари лозим деб уқтиради. У жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбия бир-бири билан узвий боғланган деб хисоблайди. У болаларга бошланғич таълим бериш вақтида жисмоний машқлар қилиш билан бир қаторда ўқиш, ёзиш, грамматика, расм ва мусиқани ўргатиш керак деб таъкидлайди. ўсмирлар мактабда жиддий маълумот олишлари, улар: адабиёт, тарих, фалсафа, математика, астрономия ва бошқа фанларни ўрганишлари лозим дейди.
Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling