Қадимги юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикирлар режа


Download 26.9 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1237983
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ

Арасту (Аристотель) - қадимги Юнон фалсафаси фани тараққиётида янги давр яратган мутафаккир. Арасту милоддан аввал 384 йилда Стагир шаҳрида табиб оиласида туғилди, 422 йилда вафот этди.

Арасту 20 йил давомида Афина шаҳридаги Афлотун академиясида таълим олади. У мантиқ илмига оид «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи ва иккинчи аналитика», «Тоника», биологияга доир «Жон тўғрисида», «Ҳайвонлар тарихи», «Ҳайвонларнинг келиб чиқиши», фалсафага доир «Математика», ахлоққа оид «Никомах этикаси», «Эндем этикаси», ижтимоий – сиёсий ва тарихий масалаларга оид «Политика», «Полития», санъат, поэтика ва риторикага оид «Риторика», «Поэтика» асарларини ёзади. У яратган бу илмий асарлари антик дунёсининг энг улуғ ютуғи сифатида маънавий маданият ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Арасту ўзининг ахлоққа оид «Никомах этикаси», «Эндем этикаси» асарларида тарбиянинг мақсади табиат билан боғлиқ бўлган инсонни тадрижий ривожлантиришдан иборатлигини, ақл ва иродани ривожлантириш муҳим эканлигини айтади. Унинг таълимотига кўра, болаларининг ёш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда, жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбия узвий бирликда амалга оширилиши керак.

Арасту тарбия муддатини 21 йил: бола туғилганидан 7 ёшгача, 7 ёшдан 14 ёшгача, 14 ёшдан 21 ёшгача, деб белгилади. У боланинг ҳар бир даврдаги ўзига хос хусусиятини кўрсатди, ҳар бир даврда амалга ошириладиган тарбиянинг мақсади, мазмуни ва усулларини баён этди.

Арасту бола тарбияси давлат ихтиёрида ва барча фуқаролар учун бир хилда бўлишини ҳимоя қилади. Чунки, давлат тарбияда ўз олдига аниқ бир мақсадни қўяди. Шунинг учун ҳам, тарбияга ўз ҳоҳишига кўра ўқитиш ва тарбиялашни истаган ота – оналар эмас, давлат раҳбарлик қилиши керак. Ҳар бир фуқаро ўз – ўзича яшамайди, у барча фуқаролар каби, давлатга мансубдир, давлатнинг узвий бўлагидир. Давлат унинг ҳақида ғамхўрлик қилади.

Арасту дўст орттириш, дўстларга нисбатан шафқатли ва марҳаматли бўлишга даъват этади. Унинг таъкидлашича, киши иложи борича ўзига душман орттирмаслиги керак. Шундагина, у дўстлари қаторидан жой олади. Дўстларни шафқат ва марҳамат билан сарафроз қилади. Шунда улар, самимий дўст бўлиб қоладилар. Ёлғончи кишидан вафо кутмаслик керак. Кимнинг асли пок бўлса, у одам элга манфаат етказади.




Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling