Қадимги юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикирлар режа


Қадимги Юнонистонда педагогик таълимот (Суқрот, Афлотун, Арасту) ва тарбия тизими


Download 26.9 Kb.
bet2/5
Sana28.02.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1237983
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ

Қадимги Юнонистонда педагогик таълимот (Суқрот, Афлотун, Арасту) ва тарбия тизими.

Кадимги Юнонистонда педагогик назария, педагогика фалсафанинг бир узвий қисми сифатида ривожланди, Суқрот, Афлотун, Демокрит, Арасту, ва бошқа мутафаккирлар таълимотида муҳим ўринни эгаллади. Бу олим – мутафаккирлар таълим – тарбия назариясини ишлаб чиқиб, Юнонистонда педагогиканинг ривожига улкан ҳисса қўшдилар.



Суқрот милоддан олдин 469 йилда Афинада ҳайкалтарош оиласида дунёга келди. У бирон бир асар ёзмаган, мактабда дарс бермаган, лекин ўз шогирдларини ҳақиқатни билишга ундаган. У ҳақиқатни баҳс орқали, суҳбат йўли билан билиш, англаш мумкин деган ғояни олға сурган, суҳбатда асосий эътиборни инсон онги ва тафаккурини таҳлил қилишга қаратиш зарурлигини айтган. У тавсия этган бу усул ўз даврида «Суқрот усули» деб аталган. Суқрот милоддан олдинги 399 йилда демократия душманлари томонидан ўлдирилди.

Суқротнинг фалсафий ва педагогик қарашларида тарбиядан кутилган мақсад инсонни билимларни билиб олишга эришиш, уни юксак ахлоқли қилиб камол топтиришдир. У ўз таълимотида мардлик, донолик, мўътадиллик, адолатлилик тушунчаларини белгилаб беради. Унинг фикрича, мардлик қўрқувни даф қилиш, донолик – жамият қонунларига риоя қилиш, мўътадиллик – ўз ҳиссиётларига эрк бермаслик, адолат – яхшиликни амалга ошириш йўлларини ўргатишдир.

Суқротнинг ахлоқ хусусидаги таълимотига кўра, эзгулик – билим, донишмандлик – яхшиликни билувчига яхшилик қилишдир. Ёмонлик қилувчи яхшиликни ё билмайди, ёки пировардида, яхшиликнинг тантана қилишига қаршилик қилади.

Суқрот тадбиркорликни улуғлаб, уни энг гўзал инсоний фазилат ҳисоблайди. Унинг уқтиришича, гўзал тадбир ишлатиб, душманни дўст этиш, нодон ва жоҳил одамни таълим ва тарбия қилиб, донолар даврасига, бадахлоқ фосиқларни панд, насиҳат билан ислоҳ этиб, яхшилар қаторига қўшиш энг афзал амаллардан саналади.



^ Афлотун (Афлотун) Юнонистоннинг машҳур, мумтоз файласуфи.У милоддан олдин 428 йилда Афинада аристократ оиласида дунёга келган. У ўз фалсафий мактабини тузади, мактабни Афина қаҳрамони Академа шарафига «Академия» деб атайди.

Афлотун тарбияни ташкил этиш ҳақидаги фикрларини «Давлат» ва «Қонунлар» асарларида баён этади. Афлотуннинг фикрича, катталарнинг болаларга кўрсатган таъсири, болаларда ахлоқий сифатларнинг таркиб топишида кўринади.

Афлотун ҳис – туйғуга таъсир этиш кичик ёшдаги болаларни тарбиялашнинг асоси, деб ҳисоблайди. Кичик ёшдаги болалар ҳузур қилиш, завқланиш, қайғуриш орқали яхшилик ва бахт – саодат тушунчалари ҳақида тасаввурга эга бўладилар.

Афлотун «Давлат» асарида болаларни ёшлигидан бошлаб ижтимоий тарбиялаш ғоясини олға сурди ва уни ташкил этишнинг муайян тизимини таклиф этди.

Буюк файласуф Афлотуннинг «Фарзандларингизнинг илм ва адабини ўзингизнинг илм ва адабингиз билан чекламанг, уларни келгуси замон учун тайёрланг, чунки улар сизнинг замонангизга тегишли эмас, улар келгуси замон одамларидир» - деган ҳикматлари ҳозирги давр ота – оналар, мураббийлар учун, ҳам қимматлидир.


Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling