Қадимги юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикирлар режа


Download 26.9 Kb.
bet4/5
Sana28.02.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1237983
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ

Қадимги Римда тарбия ва мактаб.

Қадимги Римда милоддан олдинги III-I асрларда илм – фан, адабиёт, тарих фанлари, меъморчилик ва тасвирий санъат ривожлана бошлади. Табиий фан соҳасида милодий II асрда Птоломей «Альмагест» асарини ёзиб, унда оламнинг геоцентрик тизимини баён этади. Диофант «Арифметика». Папп Александрийский «Математика тўплами», «Витрувий» , “ Архитектура ҳақида 10 китоб ” ини яратади.

Тарих фани соҳасида Тит Ливийнинг «Рим тарихий», Корнелий Тацитнинг бадиий дидактик руҳдаги «Анналар» ва «Тарих» асарлари юзага келади.


^ Квинтилиан асарларида таълим ва тарбия масалалари.

Квинтилиан ўқувчиларни ўз мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлишларини талаб этади. У: «Фанда дастлабки маълумотдан нарига силжимайдиган, қалби қалбаки ишонч билан тўлган, фақат, ўзларини олим деб билган кишилардан ёмони йўқ»,- дейди. Квинтилиан ҳар бир илм аҳилларини, шу жумладан ўқитувчиларни, доимий равишда ўз билимларини ошириб боришга даъват этади. Квинтилиан болаларни уйда эмас, мактабда ўқитиш ғоясини илгари суради. У мактабни тарбиявий таъсирини қайд қилган ҳолда, уй муҳитида болада ёмон хулқ ҳосил бўлиши мумкинлигини айтади: болалик чоғида ота – оналар уни эркалайдилар. Натижада бола ақлий ва жисмоний тарбиядан маҳрум бўлади. У катталардан ноўрин сўзларни ўрганади. Болалари бу сўзларни такрорлаб, ноўрин ҳаракатлар қилса, катталар хафа бўлиб, уни койийдилар, ваҳоланки бунинг учун, аввало, уларнинг ўзлари айбдор эканликларини ўйламайдилар. Бола катталардан ўрганиб олган ноўрин сўзларнинг ўзига ёмонлик, нафрат келтиришини ўйламаган ҳолда, уларни мактабда ҳам такрорлайди, бошқалар ўртасида ёяди. Шу сабабли ҳам Квинтилиан болаларни мактабда ўқитишни талаб қилади.

Квинтилиан, Арасту каби, 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврни мактабга тайёргарлик даври, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бола 7 ёшгача оилада тарбияланиб, она тили ва грек тилини эгаллаши керак, болалар билан мунтазам равишда турли қизиқарли машғулотлар ташкил этиш лозим. Ёш болани мақташ билан кўнглини кўтариш, мукофотлаш, тарбияда ижодий фаолиятини ривожлантириш ғоят муҳимдир.

Квинтилиан таълимда кўргазмалиликка эътибор беради, таълимда узвийлик ва изчиллик бўлишини талаб этади. Унинг таъкидлашича, болага кўп нарсани ўргатишга ҳаракат қилмаслик керак, аммо билганини пухталаш лозим. Бўлажак нотиқ хотирали бўлиши, бадиий сўзлаш малакасини эгаллаши керак.




Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling