1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

 
*** 
Мантиқ фанининг илмий ишонч – эътиқоднинг шаклланишида 
тутган ўрни. Фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр 
юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътикодни 
мустаҳкамлайди. Билишнинг мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни 
яратишдан иборат. Ана шунинг учун ҳам ёшларда илмий асосга эга ишонч-
эътиқодни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Аргументлаш ишонч-
эътиқодни шакллантириш воситасидир. Ишонч-эътиқод эса, инсоннинг 
комиллик мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ишонч-эътиқод – бу кишилларнинг хулқ-атвори ва ҳатти-ҳаракатини 
белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир. 
Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши маълум бир 
даражада ёшларнинг чуқур билимга, мустаҳкам ишонч-эътиқодга ва, умуман, 
комил инсон бўлишларига боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Биринчи 
Президенти Ислом Каримов шундай деб таъкидлаган: “Комил инсон деганда 
биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан 
ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. 
Онгли, билимли одамларни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар 
бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикр-ўйи, хулосасини 
мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади”.
2
Чуқур таҳлилга, мантиққа асосланмаган бир ёқлама фикр одамларни 
чалғитади. Фақат баҳс-мунозара, таҳлилга асосланган тўғри хулосаларгина 
ҳақиқатни билишга йўл очади. 
Баҳс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, хато 
фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. Бу қоидаларни 
билиш ҳар бир инсонга, шу жумладан, талабаларга чин фикрни хато фикрдан 
ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини 
беради. 
Мантиқ илмининг фан ва техника тараққиёти учун аҳамияти 
Мантиқий категорияларнинг универсал ҳарактерга эга бўлиши уларни 
билишда, 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларида, 
техника 
тармоқларида 
2
1.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. //Асарлар тўплами. 7 жилд. - Т.: “Ўзбекистон”, 1999, 134-
бет. 


ихтисослаштирилган ҳолда тадбиқ этиш имкониятини туғдиради. Бу эса, 
мантиқдан турли фанларнинг конкрет масалаларини ҳал қилишда 
фойдаланишнинг кенг имкониятларини вужудга келтиради. 
Фаннинг тобора ривожланиб бориши, борлиқнинг мураккаб 
қонунларининг кашф этилиши илмий билиш методи ва мантиқ аппаратини 
шунга мослаштиришни, тафаккурнинг ҳар бир конкрет масала хақида аниқ, 
хатосиз, тез ҳулосалар бера олишини талаб қилади. 
Илмий ва техник жараённинг бундай талаби натижасида турли 
фанларга ихтисослашган мантиқ тармоқлари вужудга келди. 
Фан қадриятлар тизимида ўзига хос ўринга эга. У катта илмий 
салохиятни, ижодий куч-қувватни бирлаштиради, миллат дунёқарашини 
шакллантиради, таълим-тарбия, ахлоқ меъёрларини вужудга келтиради, 
маънавий баркамол инсонни тарбиялайди, мамлакатда қудратли илмий 
потенциални яратишга хизмат қилади. 
Мантиқни билиш, айниқса, илм фан билан шуғулланиш, илмий-
тадқиқот ишларини олиб бориш, борган сари кўпайиб бораётган илмий 
ахборотларни тартибли равишда ўзлаштириш, илмий масалаларнинг 
тузилишини тез билиб олиш учун ҳам муҳим рол ўйнайди. Мантиқнинг 
илмий-назарий ишлар ҳамда инсоннинг амалий фаолияти учун бўлган 
аҳамиятини алоҳида уқтириш билан бирга, чин ҳулоса чиқаришнинг ҳал 
қилувчи шарти – ҳаётни чуқур ўрганиш, ҳар бир воқеликдаги ҳолларни 
мантиқ талаблари асосида билиш зарур.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling