2-мавзу: Мантиқ масалаларини тадқиқ этишнинг
фанлараро характери. (2 соат)
Режа:
1. Тил – ахборот белгилари системаси.
2. Табиий ва сунъий тиллар, уларнинг ўзаро алоқаси
3. Мантиқ ва психология, мантиқ ва кибернетика
Таянч иборалар: тил, ахборот, мантиқ ва психология, мантиқ ва
кибернетика, тафаккур ва тил, конъюнкция, дизъюнкция,эквивалентлик.
Мантиқий масалаларни ҳал этишда фанлараро тадқиқот усул ва
услубиёт тўғрисида маълумот берилади.
Тафаккурни мантиқ фанидан ташқари фалсафа, физиология,
психология, диалектика, кибернетика фанлари ҳам ўз предмети нуқтаи
назаридан ўрганади. Грамматика мантиқ фанига яқин. Тушунча ва
ҳукмларнинг ифодаланиш структурасини аниқлашда грамматиканинг роли
катта. Бироқ юқорида тилга олинган фанларнинг ҳар бири тафаккурга ўз
нуқтаи назаридан ёндошади, унинг турли қирраларини очиб беради. Ҳозирги
кунда мантиқ илмининг ўзининг ҳам турли йўналишлари,тармоқлари
мавжуд, улар орасида инсон тафаккурини энг оддий қонун – қоидалар билан
қуроллантирадиган,
уни
тўғри
фикрлашнинг
тамойиллари
билан
таништирадиган муҳим тармоғи формал мантиқ бўлиб, у тарихий келиб
чиқишини эътиборга олган ҳолда анъанавий мантиқ, оммавийлиги нуқтаи
назаридан эса, умумий мантиқ деб ҳам юритилади.
Тафаккур тўғрисида баҳс этадиган фанлар
Фалсафа – Тафаккур ривожланишнинг энг умумий қонуниятларини
ўрганади.
Психология – Тафаккурнинг руҳий жараён сифатида норматив
ривожланиши, унинг индивидда намоён бўлиш хусусиятлари ва
вазифаларини ўрганади.
Мантиқ – Тафаккур қонунлари ва шаклларини ўрганади.
Грамматика – Тафаккурнинг тилда ифодаланишини ўрганади
Тафаккур ва тил.
Тафаккур ва тил ўзаро боғланган. Тафаккур тилда ифодаланади ва
моддий шаклга киради. Тил инсонга билим тўплашга, уни сақлашга,
авлоддан авлодга узатишга ёрдам беради.
Тил тафаккурни такомиллаштириш, умумлаштириш, жузoийлаштириш
қуролидир. Инсонни хайвондан ажратган ва устун қилган нарса ҳам тил ва
тафаккурдир. Тил овозли ва овозсиз, ички, оғзаки ва ёзма шаклларга эгадир.
Тафаккур жараёни ишлаб чиқариш, меҳнат, инсоннинг яратувчилик
фаолияти билан бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |