а) предикатлар мантиғи тили. Предикатлар мантиғи фикрлаш жараёнини ҳукмларнинг ички структурасини ҳисобга олган ҳолда анализ қилувчи формаллашган тизим бўлиб, унинг алфавити қуйидагилардан иборат: - а) предикатлар мантиғи тили. Предикатлар мантиғи фикрлаш жараёнини ҳукмларнинг ички структурасини ҳисобга олган ҳолда анализ қилувчи формаллашган тизим бўлиб, унинг алфавити қуйидагилардан иборат:
- 1) а,в,с,..., – предмет номларини ифодаловчи символлар, уларни константалар деб ҳам аташади;
- 2) x,y,z,…, – предметларнинг умумий номларини билдирувчи символлар;
- 3) p, q, r,…p1, q1, r1,…pn, qn, rn,… – предикаторлар учун символлар, бунда 1-бир ўринли предикаторни, 2-икки ўринли предикаторни, n-n ўринли предикаторларни билдиради;
- 4) p, q, r, … – пропозиционал ўзгарувчилар учун символлар;
- 5) ҳукмларнинг миқдорий характеристикасини билдирувчи символлар, уларни кванторлар деб аташади, хусусан - умумийлик квантори, - мавжудлик квантори.
б) ҳукмлар мантиғи тили алфавити. Ҳукмлар мантиғи ҳукмлар ўртасидаги боғланишни ўрганади. Унинг алфавити қуйидагича: - б) ҳукмлар мантиғи тили алфавити. Ҳукмлар мантиғи ҳукмлар ўртасидаги боғланишни ўрганади. Унинг алфавити қуйидагича:
- 1) ∩ – конъюкция белгиси: у ўзбек тилидаги “ва”, “ҳам”, “ҳамда” каби боғловчиларга тўғри келади. Масалан, А∩ В формуласини “Ўқитувчи келди (А) ва дарс бошланди (В)” деб ўқиш мумкин.
- 2) V – дизъюнкция белгиси, у ўзбек тилидаги “ё”, “ёки”, “ёҳуд” каби айирувчиларга тўғри келади. Масалан, “Салимов ё “Фалсафа” кафедрасида, ё “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедрасида ишлайди.
- 3) → – импликация белгиси. Унга ўзбек тилидаги “Агар ... бўлса, ... бўлади” деган ифода тўғри келади. Масалан, “Агар ёмғир ёғса (А), ер ҳўл бўлади (В)” деган ҳукмни А→В деб ёзилади.
- 4) ↔ – эквивалентлик белгиси, унга ўзбек тилида “фақат ва фақат шундаки...” деган ибора тўғри келади. Масалан, “Жамиятни қайта қуришни (А) фақат халқ оммасининг фаол иштирокидагина амалга ошириб бўлади (В). А↔В.
- 5) Ấ – инкор қилиш белгисидир. Масалан, А – “Ёмғир ёғаяпти” бўлса, Ấ - “Ёмғир ёғмаяпти” бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |