1-мавзу: масофавий ўҚитиш моделлари мавзулар
Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари
Download 0.9 Mb.
|
124377 1-Маъруза материали
- Bu sahifa navigatsiya:
- Видеопроектор ва экран.
- Принтер ва сканер қурилмалари ва уларнинг аҳамияти.
Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари.
Сичқонча (ингл. моусе – сичқон) маълумот киритиш қурилмаси бўлиб, бирор текислик бўйлаб ҳаракатлантирилганда тагидаги лазер нури ҳаракат ҳақидаги маълумотни компютерга узатади ва экрандаги кўрсаткич (курсор) мос йўналишларда ҳаракатланади. Сичқончанинг тугмалари ёрдамида компютерга бирор буйруқ бериш, ундаги дастурлар ва жараёнларни ишга тушириш ҳамда ҳужжатларни очиш мумкин. Клавиатура (ингл. кейбоард) муайян қурилмани бошқариш ёки ахборотни киритиш учун мўлжалланган тугмалар (клавишалар) тўпламидан иборат бўлган қурилма ёки экрандаги тасвир. Техник ва механик қурилмаларни (калькулятор, компьютер, телефон, касса аппарати) бошқариш учун алифбо-рақамли клавиатуралар қўлланилади. Клавиатуралардаги ҳар бир тугмага бир ёки бир неча белги бириктирилади. Тугма бирикмалари клавиатурадан бажариладиган амалларнинг сонини кўпайтиришга имкон беради. Монитор компьютернинг иш жараёнида вужудга келадиган ахборотларни экранда ёритишга хизмат қиладиган қурилма. Монитор график ёки матн ҳолатида ишлаши мумкин. Матн ҳолатида белги ўринлари дейилувчи алоҳида қисмларга, график ҳолатида эса пиксел номли нуқталарга бўлинади. Монитордаги пикселларнинг умумий миқдори ҳамда ранглар сони мониторнинг имкон даражасини (кенглигини) белгилайди. Видеопроектор ва экран. Проекторлар ва экранлар маълумотларни йирик ўлчамда тасвирлаш учун ишлатиладиган қурилмалардир. Унда тасвир ўлчами экранда йирик ҳолатда акс эттирилади. Бу қурилмалар компьютер билан биргаликда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, кўпроқ катта аудиторияларда ва залларда ҳамда турли мажлисларда презинтация ва видеороликларни намойиш қилиш учун ишлатилади. Видеопроектор компьютер ва шунга ўхшаш намойиш воситаларининг алоҳида қўшимча монитори ҳисобланиб, тасвирларни йирик ҳажмда тасвирлаш учун мўлжалланган. Экран - видеопроектор орқали ёритилаётган материалларни ўзида тасвирловчи элемент. Принтер ва сканер қурилмалари ва уларнинг аҳамияти. Принтер (ингл. Принтер – чоп қилувчи) маълумотларни қоғозга чиқариш қурилмаси. Принтерларнинг уч хили мавжуд: босма, пурковчи ва лазерли. Босма принтер игналар ёрдамида, пурковчиси найча ёрдамида, лазерли принтер эса махсус барабан ёрдамида чоп қилади. Пурковчи ҳамда лазерли принтерлар ёрдамида рангли маълумотларни чоп етиш мумкин. Сканер (ингл. cканер - ўқиб олувчи) қоғоздаги маълумотларни нурли лампа ёрдамида расмли кўринишда компютер хотирасига ўқиб узатувчи қурилма. Сканерларнинг асосан икки тури мавжуд: стол усти сканерлари ва қўл сканерлари. Сканерлар компьютер хотирасига маълумотларни тезкор киритиш имкони беради ва иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling