- Одамлар онгини, дунёқарашини ёт ғоялар таъсирига бўйсундиришга интилиш холатлари айнан матбуот орқали амалга оширилаётгани ташвишлидир. Шу ўринда ислом дини хизмати йўлида бор-куч ғайратини сарфлаган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафот этган кунларида интернет сахифалари, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларни мисол сифатида келтирамиз. Жаноза ва дафн маросимида 200 минг киши қатнашди. Ўша кунлари Шайх хазратларининг эзгу ишлари, дин йўлидаги хизматлари, маънавиятимизни юксалтиришдаги фаолиятлари ёритилиши ўрнига, дафн маросимида иштирок этган бир-икки кишининг ножўя ҳаракатлари, селфи усулини қўллаб расмга тушиши ахборот сифатида тарқатилди.
Хориж радиолари эса туҳмат қилишгача борди. Айрим сайтларда “жанозада чет элдан фалончи келибди”, деган хабарлар тарқатилди. Бир хамкасбимиз ёзганидек, ахир буюк бир инсон бу дунёдан кетдику, жанозада кимлар қатнашгани шунчалик қизиқми? Жаноза маросимида 200 минг киши қатнашгани рост. Бирорта кўнгилсиз воқеа қайд қилинмагани хам айни хақиқат. Бундан асло кўз юмиш керак эмас. Атиги 0,01 фоиз кишининг хатти харакати деб 200 минг кишининг савоб ишини унутиш керак эмас. Улар Буюк Устозни сўнгги йўлга кузатиш учун республикамизнинг барча вилоятларидан етиб келишди. Уларни ҳеч ким мажбурлаб олиб келмади. Жаноза қачон ва қаерда бўлиши ҳам эълон қилинмади. - Хориж радиолари эса туҳмат қилишгача борди. Айрим сайтларда “жанозада чет элдан фалончи келибди”, деган хабарлар тарқатилди. Бир хамкасбимиз ёзганидек, ахир буюк бир инсон бу дунёдан кетдику, жанозада кимлар қатнашгани шунчалик қизиқми? Жаноза маросимида 200 минг киши қатнашгани рост. Бирорта кўнгилсиз воқеа қайд қилинмагани хам айни хақиқат. Бундан асло кўз юмиш керак эмас. Атиги 0,01 фоиз кишининг хатти харакати деб 200 минг кишининг савоб ишини унутиш керак эмас. Улар Буюк Устозни сўнгги йўлга кузатиш учун республикамизнинг барча вилоятларидан етиб келишди. Уларни ҳеч ким мажбурлаб олиб келмади. Жаноза қачон ва қаерда бўлиши ҳам эълон қилинмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |