1-Мавзу: Меҳнат ҳуқуқининг предмети, услублари,тизими, функциялари, тамойиллари,манбалари. Режа


Download 28.8 Kb.
bet4/5
Sana11.01.2023
Hajmi28.8 Kb.
#1089356
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу Меҳнат ҳуқуқининг предмети, услублари, тизими, функциялари

Меҳнат ҳуқуқининг принциплари – меҳнат ҳуқуқи нормаларининг асосий мазмун-моҳиятини ҳамда давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи раҳбарий ғоялар ва қоидалардир.

Меҳнат ҳуқуқининг принциплари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўз аксини топган. Бироқ бошқа айрим кодекслардан (Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари) фарқли равишда меҳнат ҳуқуқининг прициплари рўйхати алоҳида моддада шаклланмаган. Бу ушбу ҳуқуқ соҳасида кўплаб норма-принципларнинг амал қилиши билан боғлиқ. Мазкур принциплар нормалар мазмуни сингдирилган бўлиб, ҳар бир меҳнат ҳуқуқининг институтини нормаларини татбиқ этишда уларга дуч келиш мумкин. Масалан, ходимга тўланадиган ҳақ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги принципини келтириб ўтиш мумкин.


Меҳнат ҳуқуқининг қуйидаги принциплари мавжуд:

  • меҳнатнинг эркинлиги ва мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши;

  • меҳнат муносабатларида тенглик, камситишнинг тақиқланиши ва ҳуқуқий тартибга солишда асосли фарқларни ўрнатиш мумкинлиги;

  • ижтимоий шерикчилик

  • меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва меҳнат мажбуриятларини ижросини таъминлашнинг кафолатланганлиги

  • ходимнинг аҳволини ёмонлаштиришга йўл қўймаслик




Ҳуқуқ манбаси деганда умумий маънода ҳуқуқни ифода этилиш шакли тушунилади. Ҳуқуқ манбаси муайян бир расмий шаклга эга бўлиши учун бундай манба давлат томонидан эътироф этилиши ва тегишли ҳуқуқ ижодкорлигини амалга оширувчи ваколатли органлар томонидан расман эътироф этилиши, яъни мустаҳкамлаб қўйилиши керак.

Меҳнат ҳуқуқининг манбалари – меҳнат ҳуқуқи нормаларининг ифодаланиш шакллари бўлиб, унда ваколатли органларнинг ижтимий муносабатларни тартибга солиш бўйича эрк-хоҳиши ўз аксини топади.



Download 28.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling