Меҳнат ҳуқуқининг предмети.
Меҳнат ҳуқуқининг предмети қандай муносатларни тартибга солади, деган саволга жавоб беради.
Меҳнат ҳуқуқининг предмети – меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ ҳосила муносабатлардир.
|
Меҳнат муносабатлари – Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги, меҳнат ва жамоа шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш натижасида иш берувчи ва ходим ўртасида вужудга келадиган муносабатлар ҳисобланади.
Меҳнат билан боғланган ҳосила муносабатлар – меҳнат муносабатларидан олдин ёки бир вақтда ёхуд ундан кейин вужудга келадиган ижтимоий-меҳнат муносабатларидир. Мазкур муносабатларга қуйидагилар киради:
- ишга жойлаштиришга оид муносабатлар;
- ижтимоий шерикчиликка оид муносабатлар;
- касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид муносабатлар;
- меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш устидан назорат;
- меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.
Меҳнат ҳуқуқининг методи.
Меҳнат ҳуқуқининг мустақил ҳуқуқ ва фан соҳаси сифатида амал қилиши учун унинг ўзига хом методлари бўлиши талаб этилади.
Меҳнат ҳуқуқининг методи – меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда қўлланиладиган усуллар ва воситалар йиғиндиси ҳисобланади.
|
Меҳнат ҳуқуқининг методлари учун хос бўлган жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
императив ва диспозитив тартибга солишнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
марказий, локал ва шартномавий усулларнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
субъектларнинг ҳуқуқий мақомида тенглик ва бўйсунганликнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишда бирлик ва дифференциация;
меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзига хос усулларининг мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |