1-мавзу. Менежмент фанининг предмети, объекти ва методи
Download 27,61 Kb.
|
1-МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
1-МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДИ 1.1. Менежмент фанининг мазмуни ва моҳияти 1.2. Менежмент объекти ва субъекти 1.3. Менежмент фани фойдаланадиган усул (метод)лар Таянч сўз ва иборалар: менежмент, бошқарув, танлов, менежмент назарияси, назорат функцияси 1.1. Менежмент фанининг мазмуни ва моҳияти Менежмент - бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у: - бошқарув ҳокимияти ва санъати; - ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади. Бошқача сўз билан айтганда, менежмент - бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Шу нуқтаи назардан бошқарув-бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. Бугунги кунда менежмент ва бошқарув тўғрисида қуйидаги умум қабул қилинган фикрлар мавжуд:
Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Масалан, юқори фойда олиш қуйидаги учта жиҳат бўйича тўғри танловни ва ишчан қарор қабул қилишни талаб қилади (1-чизма).
Ҳаражат – бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда иш ҳақи тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир. Ҳаражат таркибига: - маҳсулот (хизмат) таннархи; - маъмурий ҳаражатлар; - ижара ва фоиз тўловлари; - иш ҳақи; - солиқлар киради. Download 27,61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling