Пировард миқдорлар асосида бир иқтисодий қарорга келиш, яъни бошқача
қилиб айтилса, қўшимча бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ
бўлган пировард натижаларни пировард ҳаражатлар билан таққослаш
маржинал принцип хисобланади. Бунда самара билан ҳаражат
таққосланмайди.
1.
Бозор, унинг иқтисодий моҳияти ва вазифалари. Ноёб
неъматлар тушунчаси
Бозор - бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва
сотиб олиш буйича эркин муносабатлар тизимидир.
Бозор - бу сотувчилар ва харидорларни учраштирадиган жой; улар
ўртасида келишилган нарх буйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда
сотишни амалга ошириш учун маълум ҳаражатлар қилинади ва бу
ҳаражатлар бозор тўғрисида ахборот олиш, шартномалар тузиш, учрашувлар
ўтказиш, сотиб олинадиган товар ѐки хизматнинг миқдорий ва сифат
характеристикаларини аниқлаш ва бошқа турдаги ҳаражатлар билан боғлиқ.
Бундай ҳаражатлар трансакцион ҳаражатлар бўлгани учун ҳам, бозорни
трансакциялар мажмуаси деб хам қараш мумкин. Бозорнинг ўзига хос
хусусияти шундан иборатки, у даромадларни самарали фаолият кўрсатаѐтган
субъектлар ҳисобига қайта тақсимлайди, яъни замонавий технологиядан,
чекланган ресурслардан самарали фойдаланаѐтган хўжалик субъектлари
хисобига тақсимлайди.
Бозорлар ўзининг худудий масштабига кура локал, миллий ва ҳалкаро
бозорларга бўлинади. Олди-сотди объекти булиб, истеъмол товарлари,
ресурслар, (мехнат, капитал, ер, тадбиркорлик қобилияти, ахборот) ва
хизматлар ҳисобланади. Товарлар бозори билан бир қаторда пул бозори
(қимматбаҳо қоғозлар бозори) хам мавжуд. Бозордаги нархлар олди-сотди
жараѐнида ѐки ундан олдин шаклланиши мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансакцион ҳаражатлар
билан боғлиқ.
Трансакцион ҳаражатлар - бу товар алмашиш сохасидаги ҳаражатлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |