1-мавзу. Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Баҳо - товарларни пулга айирбошлаш нормасидир


Download 107.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana14.11.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1771912
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари

Баҳо - товарларни пулга айирбошлаш нормасидир. 
B B
1
 
A
1
 
 


A

 
B B

 


Эркин бозор иқтисодиѐтида баҳо фақат нимани қандай ишлаб чиқариш 
зарурлигини эмас, балки ким учун ишлаб чикариш зарурлигини хам
аниқлаб беради. Товарлар (хизматлар) баҳо миқдори, қиймати аниқ
турдаги алохида товарлар учун операцияларини ифодалайди. 
Иқтисодий агентлар - алохида шахслар, уй хўжалиги, корхона давлат, 
ижтимоий ташкилотлардир. 
Рацонал (фойдали) ҳаракат - ресурслар чекланган шароитда энг 
кам сарф ҳаражат қилиб, фойдани максимал даражада ошириш учун 
қилинадиган иқтисодий ҳаракатдир. 
Рационал ҳаракат, яъни фойдага эришиш учун бўладиган ҳаракат 
ҳаражатларсиз бўлмайди. Шунинг учун ҳаражат билан фойда, 
олинган натижалар таққосланади. 
Масалан, фойдали ҳаракат қилиб ишчи иш ҳақи олади, 
тадбиркорлар - фойда, истеъмолчилар эса қониқиш хосил қилади. 
Олган фойда ѐки зарарига қараб уларнинг юриш-туришлари хам 
ўзгаради. 
3. 
Товарлар айланмаси модели ва унинг аҳамияти 
Микроиқтисодиѐт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб ўрганади - 
истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). 
Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиѐжларини 
максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади - 
фойдани ѐки бошқа бир фаолият кўрсаткичларини максималлаштиришдан 
ѐки минималлаштиришдан иборатдир. 
Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб 
чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
1)
ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким кайси маҳсулотдан қанча ишлаб 
чиқаради) мувофиқлаштириш;
2)
истеъмолчилар фаолиятини (ким, кайси маҳсулотдан, қанча истеъмол 
қилади) мувофиқлаштириш;
3)
ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни 
мувофиқлаштириш. 
Бу муаммо товарлар айланмаси модели оркали таҳлил қилинади (1-
расм).
Моделдан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки, у муаммонинг 
иккинчи даражали томонларини эътиборга олмайди. Моделда икки турдаги 
ўзгарувчилар ишлатилади: экзоген ва эндоген. Экзоген ўзгарувчилар ташқи 
ўзгарувчилар булиб, улар олдиндан берилади ва моделга киритилади. 
Эндоген ўзгарувчилар модел ичида, хисоб-китоблар асосида шаклланади. 
Товарлар айланмасида иқтисодиѐт икки секторга бўлинади: уй хўжаликлари 
ва фирмалар. Уй хўжаликлари ўз ресурсларини (ишчи кучи, капитал ва ерни) 


фирмаларга сотиб даромад оладилар ва бу даромадларини фирмалардан 
товарлар ва хизматлар олишга ишлатадилар. Фирмалар ўзларининг товар ва 
хизматларини сотиб ундан тушган даромадни уй хўжаликларидан 
ресурсларни сотиб олишга ишлатадилар. 
Кўриниб турибдики, хақиқатдан ҳам нима истеъмол қилиш керак, демак, 
нима ишлаб чиқариш керак, деган масалани уй хўжаликлари ҳал қилади. Уй 
хўжаликларининг бундай қарори, фирмаларнинг ишлаб чиқариш режаларини 
тузиш учун асос бўлиши керак. Фирмалар, ўз навбатида, ноѐб 
ресурслардан фойдаланиш қарорларини бир-бири билан мувофиқлаштириши 
лозим. Нихоят, уй хўжаликлари истеъмол қилиш учун режалаштирган 
неъматларни олишлари керак, яъни улар истеъмол қилиш буйича 
қарорларини бир-бири билан мослаштириши керак бўлади.
1-расм. Мувофиқлаштиришнинг бозор механизми. 
Бозор тизимида мувофиқлаштириш масалаларини иккита бозор ҳал қилади: 
ишлаб чиқариш ресурслари бозори ва истеъмол неъматлари бозори. 
Талаб ва таклиф модели тадбиркорлар сектори билан уй хўжаликлари 
сектори ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушунтиришга хизмат қилади. 
Агар бу икки сектор товарлар бозорида олди-сотди буйича ўзаро 
муносабатда бўлса, талаб ва таклиф модели товар нархини ва сотиладиган 
товар хажмини аниқлайди. Агар улар ресурслар бозорида олди-сотди буйича 
Уй хўжаликлари 
Ресурслар 
бозори 
Фирмалар 
Истеъмол 
неъматлари 
бозори 


ўзаро муносабатда бўлсалар модел сотиладиган ресурслар нархини ва 
миқдорини аниқлайди. 
Хар бир бозор ўзининг иккита қарор қабул қилувчи субъектига эга: 
сотувчилар ва харидорлар. Бозорда қабул қилинадиганларнинг мувофиқлиги 
хар бир неъматнинг мувозанат нархи ва мувозанат миқдори билан 
таъминланади. Нарх талаб ва таклиф муносабатлари натижаси сифатида, уй 
хўжаликлари ва фирмалар томонидан қабул қилинадиган қарорларни 
мувофиқлаштириш учун мухим ахборот булиб хисобланади. Бундай ахборот 
бир вақтнинг ўзида жамиятдаги ноѐб неъматларни тақсимлаш муаммосини 
ечиш учун мухим аҳамият касб этади. Масалан, нон нархининг ошиши - 
харидорлар учун нонни истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида сигнал бўлса, 
фирмалар учун нонни ишлаб чиқаришни ошириш ва нон бозоридаги 
мувозанатни тиклаш тўғрисида мухим ахборот булиб хизмат қилади. 
Нархлар 
ноѐб 
ресурсларни 
рационал 
тақсимлашни 
таъминлайди, 
неъматларни рационал истеъмол қилишга, ҳаражатларни камайтиришга 
ундайди. Нарх ер, капитал ва ресурслар эгаларининг даромадини аниқлайди. 
Бозор тизимида мувофиқлаштириш масаласини бозор ҳал қилади. 
Мувофиқлаштириш масаласи билан боғлиқ ҳаражатларга трансакцион 
ҳаражатлар дейилади.
Бозор 
мувофиқлаштиришдан 
ташқари 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
истеъмолчилар қарорларини вақт буйича тартиблаштиради. Бу келажакдаги 
неъматлар (фьючерс) бозорининг вужудга келиши билан боғлиқдир. 
Келажакдаги неъматларнинг олди-сотдиси, уларнинг нархлари тўғрисида 
тасаввурга эга бўлишга, уларнинг келажакда нисбатан ноѐблиги тўғрисида 
ахборот беради. Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар бундай нарх 
ахборотларига кўра, ўзларининг жорий хўжалик режаларини қайта кўриб 
чиқадилар ва ўзларининг иқтисодий ҳаракатларини тартибга соладилар. 
 
 
 
 

Download 107.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling