Юқоридаги
саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш? ва қандай
ишлаб чиқариш? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда
фойдаланиладиган ва ишлаб чикариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп
альтернатив вариантлари мавжудлигини такозо қилади.
Маълумки, хар бир вақт оралиғида жамиятнинг ишлаб чиқариш
имкониятлари чегараланган. Бундай чегараланганлик жамиятдаги мавжуд
ресурсларнинг чегараланганлиги хамда бу ресурсларни фойдали неъматларга
айлантирадиган
технологиянинг холати билан, унинг ривожланганлик
даражаси билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш имкониятларининг
чегараланганлиги, ишлаб чиқариш
вариантларидан бирини танлаб қолганларидан воз кечишни тақозо қилади.
Бошқа вариантлардан воз кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин
бўлган фойдадан воз кечамиз, яъни бу фойдаланилмаган имкониятлар бўлиб,
альтернатив ҳаражатларни ташкил этади.
Бозор тизимида ноѐб неъматлар муаммоси қўйидаги иккита тамойиллар
асосида ечилади:
-
оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолиятдан ва ресурслардан
фойдаланишдан максимал фойда олиш;
-
альтернатив ҳаражатлар тамойили - ноѐб
ресурслардан фойдаланиш
йуналишларининг барчасидан олинадиган фойда ва ҳаражатларни
солиштириш орқали.
Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кура ўз
мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар,
бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, иқтисодий
субъектлар берилган
ресурслардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради
ѐки маълум натижаларни олиш учун ҳаражатларни камайтиради.
2.
Иқтисодий базис тушунчалари
Иқтисодий базис тушунчалар деб, микроиқтисодий жараёнларда
Do'stlaringiz bilan baham: