1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари
) Муайян ғоя ва мафкура мутлақлаштирилган
Download 69.65 Kb.
|
Миллий ғоя 1-мавзуси
- Bu sahifa navigatsiya:
- (деидеологизация)
- (реидеологизация)
- Ўзбекистон реидеологизация
1) Муайян ғоя ва мафкура мутлақлаштирилган (идеологизациялашган) давлатлардир. Бунда бирон бир синф, партия ёки қатламга оид мафкура мутлақ ҳукмронлик даражасига кўтарилади, бошқа мафкура ва қарашларга йўл қўйилмайди. Ўзгача қарашдаги кишилар йўқ қилинади, уларга хос ғоя ва мафкуралар таъқиқланади. Собиқ иттифоқ, баъзи социалистик лагер мамлакатлари ва фашизм ҳукмрон бўлган давлатлар бунга мисол бўлади.
2) Юқоридаги ҳолнинг халқлар ва давлатлар бошига ниҳоятда катта кулфатлар келтиргани, фашизм ва коммунизмнинг моҳиятан бир хил, аммо бир-бирига қарама-қарши мамлакатлар ҳаётини бутунлай қамраб олгани, охир-оқибатда 1-2-жаҳон урушларни келтириб чиқаргани ғарбдаги кўпгина мамлакатларни бошқача йўлдан боришга мажбур қилди. Бу йўл сиёсат ўз йилига - ғоя ўз йўлига, мафкура ўз йўлига - давлат ўз йўлига деган қараш (деидеологизация) асосида шаклланди. Аммо ХХ асрнинг 60-йиллари охирида келиб бу йўл ҳам тўғри эмаслиги, ғоя ва мафкурасиз миллат, давлат ва жамият ҳаёти ҳалокатли бўлиши мумкинлиги, жамиятда умумий бир ғоявий тамойиллар лозимлиги аниқ бўлиб қолди. 3) Демократия, фикрлар ранг-баранглиги, виждон эркинлиги, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган жамиятда қандай қилиб умумий мафкуравий тамойиллар бўлишига эришиш мумкин? деган саволлар пайдо бўлди. Ана шу саволларга жавоб тариқасида илғор демократик давлатларда ғоявий тараққиёнинг замонавий йўли - реидеологизация тамойиллари асосида ҳаёт кечиришга ўтилди. Бунда бирон-бир мафкура ҳукмрон ва давлат мафкураси даражасига кўтарилмайди. Балки давлат бу соҳада ҳам асосий ислоҳотчи сифатида иш юритади. У жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, муштарак мақсадларга эришиш учун бошқа соҳалар каби ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам тараққиётнинг ҳамма учун бирдек аҳамиятга эга бўлган умумий тамойилларига бутун жамият миқёсида амал қилишини кафолатлайди. Бунда давлат мафкурачи эмас, балки жамиятдаги фикрлар хилма-хиллиги, қарашлар ранг-баранглиги учун ҳуқуқий-сиёсий кафолатлар, ғоявий асослар ва мафкуравий имконият доимо мавжуд бўлишини таoминлайди. (Маҳрифат, 2001 йил 18 июл). Жаҳоннинг демократик мамлакатлари тажрибасида мафкуравий тарбиянинг бой имкониятлари, турли намуналари тўпланган. ХХ аср 60-70 йиллари Ғарбий Европа ва АҚШда мафкурасизлашувга, яъни ижтимоий ҳаётни мафкурадан ҳоли (деидеологизация) этишга уриндилар. Лекин бу йўл ўзини оқламади. Чунки тарбиядаги мафкуравий бўшлиқ ўз асоратларини кўрсата бошлади... Натижада «мафкуравий янгиланиш», «қайта мафкура-вийлашув» (реидеологизация)га кучли зарурат туғилди ва мафкурасизлик хатосини тузатишга киришилди. Шу тариқа, Ғарбий Европа ва АҚШнинг позитивистик педагогикаси ижтимоий қадриятларга эoтиборни, мафкуравий тарбияни ўз ичига олувчи «мактабда ўқувчиларни сиёсий индоктрина-сиялашни амалга ошириш» консепсиясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ қила бошлади. Ўзбекистон давлати собиқ СССР даврида идеологизация (мафкуралаш-тириш) йўлидан 1991 йилгача келди. СЎнгра деологизациялаштирилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 1998 йил «Тафаккур» журнали бош муҳаррири билан суҳбатидан «Жамият мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат эцин», 2000 йил «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» («Фидокор» газетаси муҳбири билан савол-жавоблари) суҳбатидан сўнг Ўзбекистон реидеологизация (2000) йўлини танлади. Демак, мафкуралар маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ғоялар ва мафкуралар 1) фалсафий, 2) дунёвий, 3) диний таълимотлар асосида яратилади. Турли ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга диний оқимлар, фалсафий мактаблар ва илм-фан ютуқларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади. Download 69.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling