1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари
Download 69.65 Kb.
|
Миллий ғоя 1-мавзуси
Фанни ўрганиш зарурияти. Инсоният тарихий тараққиётининг сивилизациялашган даври бирон-бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгач Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбек халқи ўз олдига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби мақсадларни қўйди. Ана шу мақсадни амалга ошириш, юртимизда демократик тамойилларга асосланган жамиятни барпо этиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун бизга ёт ва бегона ғоя тажовузига Қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол, комил инсонларни вояга етказиш, бу йўлда ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, мамлакатимизнинг юксак тараққиётини таoминлаш учун миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришни тақозо этди.
Мустақилликнинг илк йилиданоқ мустабид «коммунистик ғоя»дан воз кечилди. Ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ривожланиш йўлини танлади. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: 1. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз халқи ўзига хос йўлни танлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу халқимизнинг маҳнавий мероси, қадриятларини қайта тиклаш имкониятини берди. 2. «Мустабид» тоталитар тузум «коммунистик ғоя»си ўзбек халқини маҳнавий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, маҳнавиятидан бегоналаштириш сиёсатини олиб борди. Эндиликда ана шу асоратлардан халос бўлиш эҳтиёжи пайдо бЎлди. 3. Ҳар қандай давлат, жамият, халқ мақсадсиз яшай олмайди. У ривожланиш учун маҳнавий асосларни белгилаб олиши зарур. Бу мақсад халқнинг миллий-маҳнавий ғояларида акс этган бўлиб, миллий истиқлол ғояни ўрганиш заруриятга айланди. 4. Жамият тараққиётида турли хил ғоялар ҳукмронлик қилиб келган бўлиб, ғоявий мақсадлар туфайли ҳар хил салбий оқибатларни юзага келтирган. Ана шу ғоя билан ғоянинг, мақсад билан мақсаднинг, фикр билан фикрнинг фарқини билиш учун миллий ғояни ўрганиш лозим. 5. Шахс, инсон, ижтимоий гуруҳ, қатлам, халқ, миллат, давлат мақсади, орзу интилиши, Қарашлари бир-биридан фарқ қилганидек, унинг қандай мақсад ва ғоя эканлигига қараб баҳо берилади. 6. Айрим ғоялар маoлум бир миллат, халқнинг мақсад, интилишларини ҳисобга олмасдан ўз ғояларини «сингдиришга» уринади, бундай ёт ёки ёвуз ғоялардан огоҳ бўлиш учун миллий ғояни ўрганмоқ керак. 7. Бугунги кунда дунёда мафкуравий кураш, инсон онги ва қалби учун кураш кетар экан, айрим ёт ғоялар ёшларни ўзига ром қилиб ўз шахсий манфаат йўлида фойдаланишга ҳаракат қилаётганликлари боисдан ҳам миллий ғояни ўрганиш заруриятга айланди. «Келажаги буюк давлат»ни барпо этиш миллий ғояни сингдириш орқали амалга оширилади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бу борада: «Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг ҳуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга Қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда» (Каримов И.А. Асарлар. Т.9. 220-бет) деган эди. Download 69.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling