1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Иккинчидан, унинг бошқа фанлар қатори ўз предмети, обoекти, мақсад ва вазифалари бор. Миллий ғоянинг предмети –


Download 69.65 Kb.
bet4/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

Иккинчидан, унинг бошқа фанлар қатори ўз предмети, обoекти, мақсад ва вазифалари бор.
Миллий ғоянинг предмети – Миллий ғоянинг шаклланиши, кенг жамоатчиликнинг ишончи ва эътиқодига айланиши, унинг маданий негизларини ижтимоий ҳаёт, меҳнат фаолиятида намоён бўлиш шарт-шароитлари, омиллари, қонуниятларининг илмий-назарий асосларини ўрганадиган фанлар.
Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эoзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маҳнавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланибкетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз3.
Миллий ғоянинг объекти сифатида Ўзбекистоннинг ўзига хос табиий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий миллий-маданий ривожланиш хусусиятларини, қадриятларини эътироф этиш мумкин. Шунингдек, халқнинг маданияти, миллий-маданий меросини, одамларнинг ижтимоий муносабатларини қатор топтириш билан боғлиқ мақсадларини жамият ҳаётида намоён бўлишини таҳлил этиш ҳам муҳимдир. Шунингдек, фаннинг обoекти - Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўли ва ижтимоий ривожланишнинг миллий-маҳнавий негизлари, умумбашарий тамойиллар ташкил этади.
Илмий адабиётларда ғоя, мафкура, идея ва идеология тушунчалари ишлатилмоқда. Идея ва идеология кўпроқ ғарб давлатларида ҳамда рус тилидаги манбаларда учрайди. Идея ибораси юнон тилидаги идеа сўзидан олинган, идеология учун ўзак бўлиб ҳисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади. Идеология (Идеа - ғоя, тушунча, логос - таълимот) атамаси эса ғоялар тўғрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:
- ғояларнинг моҳият-мазмуни, шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади.
- муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади.
Агар жамият тараққиётига «Инсоният тарихи - ғоялар тарихидир» деган тамойил асосида назар солинса, ХХ асрда бу жиҳатдан давлатларнинг 3 хил йўлдан борган шакли ривожланиши маoлум бЎлади:

Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling