1-мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари Режа


Умуман, молиянинг тақсимлаш функсияси


Download 149.31 Kb.
bet3/3
Sana08.09.2023
Hajmi149.31 Kb.
#1674104
1   2   3
Bog'liq
1-mavzu moliya va soliqlar fani

Умуман, молиянинг тақсимлаш функсияси:
  • хўжалик субъйектлари, аҳоли, давлат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари даражасида мақсадли пул маблағлари фондларини шакллантиришга;
  • хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлар-аро, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ижтимоий гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашни содир этишга;
  • хўжалик субъйекти ва давлат даражасида захиралар яратишга, фуқаролар томонидан жамғаришни амалга оши-ришга имконият ва шарт-шароит яратиб беради.

3. Такрор ишлаб чиқариш ва молия
Инсоният ҳаёт кечириши учун озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва ижтимоий соҳани доимий равишда такрор ишлаб чиқариши тақозо этилади. Сайёрамиз аҳолиси сонининг ўсиши ва унинг урбанизациялашув даражасининг ортиши, мамлакатлар ичидаги ва улар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг кучайиши, илмий-техника тараққиётининг ривожланиши қатор омиллар таъсири шароитида “ҳаёт кечириш”ни такрор ишлаб чиқариш айрим давлатлар мустақил яшай олишининг муҳим шарти бўлиб қолмоқда.
УРБАНИЗАЦИЯ (франц. urbanisation, инг. urbanization, лот. urbanus — шаҳарга мансуб, urbs — шаҳар) — жамият ҳаётида шаҳарлар ролининг ортиб бориши;
Такрор ишлаб чиқариш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
ишлаб чиқариш
аламшув
тақсималаш
истеъмол
Такрор ишлаб чиқариш учун бу босқичлар, албатта, мажбурий ёки шарт бўлиб, улардан ҳатто биттаси иштирок этмаса, такрор ишлаб чиқариш жараёни узилиб қолади. Унинг ҳар бир босқичларига бир ёки бир неча иқтисодий категориялар хизмат қилади. Категорияларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши бевосита ва билвосита шаклларда бўлиши мумкин.
Истеъмолга кетадиган жами ижтимоий маҳсулот (ЖИМ)дан, биринчи навбатда, такрор ишлаб чиқаришнинг олдинги (ўтган) тциклида фойдаланилган меҳнат қуроллари ва предметлари қийматини тиклаш учун мўлжалланган қисми ажратилади. Бу қисм такрор ишлаб чиқаришнинг янги тциклида ҳам унинг шу ҳажмда такрорланишини таъминлайди. Қолган қисм маблағларнинг эгаси ва ишчилар ўртасида тақсимланади. Тақсимлаш нисбатлари асрлар давомида шаклланиб, унда иштирокчиларнинг ҳар бири ўзига тегишли бўлган қисмни кўпайтириш мақсадида бир-бирлари билан доимий қарама-қаршиликда бўладилар. Шундай қилиб, жамиятда янгидан яратилган қиймат биринчи тақсимлаш босқичини ва ундан сўнг эса алмашув ва истеъмол босқичларини босиб ўтади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир иштирокчиси ўзига тегишли бўлган даромадни қуйидаги икки қисмга бўлади:
  • истеъмол фонди;
  • жамғариш фонди.

Тақсимлаш жараёнида молиянинг роли ва ўрнини кўрсатиш учун ЖИМнинг ўрнига ЯИМдан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳар икки кўрсаткичлар ўзларининг афзалликлари ва камчиликларига эга эканлигини эътиборга олиш лозим бўлади. Масалан, ЯИМ таркибига маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий харажатлар киритилмайди. Бир вақтнинг ўзида эса, ЖИМнинг таркибига ноишлаб чиқариш хизматлари киритилмайди, холбуки, уларнинг салмоғи юқори даражада тараққий этган жамиятларда жамият харажатларининг 1/3 қисмини ташкил этиши мумкин. Бироқ тақсимлашнинг кўпқадамли эканлиги инобатга олинадиган бўлса, ЖИМ кўрсаткичи юқоридаги мақсадлар учун маълум бир афзалликларга эга эканлиги маълум бўлади. Чунки у такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим соҳаси бўлган моддий ишлаб чиқариш соҳасини ўзида тўлиқроқ акс эттиради.
ЖИМ қуйидаги икки асосий қисмдан иборат:
  • маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати (меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари);
  • миллий даромад (ишчи кучи ва қўшимча маҳсулотнинг қиймати).

  • Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ўз маблағлари этарли бўлмаган шароитда давлат субсидияларидан ёки банк кредитидан фойдаланиш мумкин. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасидан четда шаклланади. ЖИМнинг қийматидан сарфланган ишлаб чиқариш воситаларини тиклашни (амортизатсия ажратмалари, материаллар, хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар сотиб олиш, ёқилғи, электроенергияни харид қилиш кўринишларида ва ҳ.к.) тақсимлаш жараёнларига киритиш мумкин эмас. Бу тикланиш такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксиз зарурлиги билан белгиланади.

Ўз навбатида, истемол фонди ҳам қуйидаги икки таркибий қисмдан иборат:
  • ижтимоий истеъмол фондлари;
  • шахсий истеъмол фондлари.

  • Давлатларда ижтимоий ва шахсий истеъмол фондлари ўртасидаги нисбат ҳокимият тузилмасига, анъаналарга ва ҳ.к.ларга боғлиқ. Яқин ўтмишда коммунистик ёки сотсиалистик партиялар ҳукмронлик қилган мамлакатларда ижтимоий истеъмол фондлари истеъмол фондларининг умумий ҳажмида асосий ўринни эгаллаган. Чунки ижтимоий истеъмол фондлари орқали давлат маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини молиялаштиришни ташкил этган.

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yhati
  • Malikov T. Moliya. O‘quv qo‘llanma. –T.: “Iqtisod-moliya”, 2018. -267 b.

  • 2. Malikov T., Olimjonov O. Moliya. Darslik. – T.: “Iqtisod-moliya”, 2019. - 920 b.
    3. Боди З., Мертон Р.С. Учебник. Финансы. М.: “Вильямс ”, 2007. – 347 с.

Download 149.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling