1-мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари Режа


Download 149.31 Kb.
bet1/3
Sana08.09.2023
Hajmi149.31 Kb.
#1674104
  1   2   3
Bog'liq
1-mavzu moliya va soliqlar fani


1-мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари
Режа:
1. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти.
2. Молиянинг функциялари.
3. Такрор ишлаб чиқариш ва молия.
1. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
    • мақсадли пул фондларини ташкил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи;
    • пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш тизими (масалан, молия йили, молия капитали, молиявий тизим);
    • бирор шахс, оила, жамоа, муассаса, ташкилот ёки давлат тасарруфидаги пул маблағлари (масалан, корхона молияси);
    • молия ишлари билан шуғулланувчи давлат органи (сўзлашув тилида).

“Молия” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида энг умумий тарзда “пул маблағлари” маъносини англатади. Бу сўз она тилимизда ишлатилишининг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
Лекин жаҳон кўплаб халқаро иқтисодий адабиётларида луғавий маъноси жиҳатидан ўзбекча “молия” иборасининг французча “финанcе”, лотинча “финанcиа” ва русча “финансы” каби эквивалентлари мавжуд.
Айрим олимлар “финанcиа” (“финанcе”, “финансы” ва ҳакозо шаклларда) тушунчаси айнан шу шаклда XIII-XIV асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида пайдо бўлган ва дастлаб “пул тўлови” маъносини англатган, деган фикрларни олға суришади. Халқаро савдо-сотиқ ишларининг ривожланиши мазкур иборанинг Италиядан бошқа давлатларга ҳам тарқалишига сабаб бўлган. XV асрда “финанcиа” тушунчаси Францияда “давлат даромадлари”, “пул суммалари” маъносида ишлатила бошланган. Бошқа тадқиқотчилар бу атама муомалада илк бор француз олими Ж.Боден томонидан 1755-йилда нашр этилган “Республика хусусида олти китоб” номли асарида ишлатилган ва шу тариқа бу атама Европа давлатлари ҳаётига кириб келган, деб ҳисоблашади.
Замонавий тасаввурдаги “молия” тушунчаси подшолар хазинасидан давлат хазинаси ажралиб чиқиши билан пайдо бўлган. Бир пайтнинг ўзида шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамиятда пул, товар-пул муносабатлари ва давлатнинг пайдо бўлиши ўз-ўзидан дарҳол молиянинг ҳам вужудга келганлигини билдирмайди. Улар ҳаммаси бир пайтда, яъни бирданига пайдо бўлган эмас. Молия шаклланиб, бизнинг у ҳақидаги бугунги тасаввуримиздаги молия кўринишига келиши учун жамиятда бир қатор шарт-шароитлар пишиб етилган бўлиши керак. Улар қуйидагилар:
1
    • асрлар давомида давлат ихтиёрига йиғиладиган барча пул маблағларининг мутлоқ эгаси қирол (шарқда подшо), деб ҳисобланилган. Маблағлар қирол хоҳиш-ихтиёри билан йиғилган ва у хоҳлаган шаклда харажат қилинган. Ўша даврларда одамлар тасаввурида даромадларни ишлатиш бундан бошқача бўлиши мумкин эмасдай туюлар эди

2
    • амалиётга “хазина” ўрнига “давлат бюджети” тушунчаси киргандан кейин бюджетни ташкил этиш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби шакллана бошлади. “Давлат даромадлари” ва “давлат харажатлари” иборалари пайдо бўлди, уларнинг таркиби аниқланди, давлат бюджетини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш учун тегишли қонун ҳужжатларининг асослари яратила бошланди

Қирол хазинанинг мутлоқ эгаси бўлган даврда даромадлар натурал солиқлар ва аҳолининг меҳнат мажбуриятларидан иборат бўлган эди. Эндиликда пул кўринишидаги солиқлар Давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини ташкил эта бошлади. Натижада яратилаётган маҳсулотни қиймат шаклида тақсимлаш босқичи бошланди.
Таъриф. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлаш ҳамда давлатнинг функсиялари ва вазифаларини бажариш мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатлар молия дейилади.

Download 149.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling