1-Мавзу. Норматив техник ҳужжатлар билан таништириш. Қурилиш ҳудудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш. Шнк
Жамоат бинолари бўйича умумий талаблар
Download 81.72 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эвакуация йўллари.
- Назорат учун саволлар.
Жамоат бинолари бўйича умумий талаблар.
Жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштиришда табиий-иқлимий ва шаҳарсозлик шарт-шароитларини ҳисобга олган ва шунга мувофиқ ҳажман режалаш, конструктив ҳамда ноқулай табиий-иқлимий ва техногин таъсирлардан сақланишининг инженерлик тадбирларини назарда тутиш керак (жумладан, шовқин, чанг-тўзон ва бошқалардан). Жамоат бинолари ва санаторийларнинг ётоқ биноларининг баландлиги полдан шифтгача камида 3 м олиниши зарур; бошқа жамоат биноларидаги яшаш бинолари баландлигини 2.08.01-94 даги ҚМҚ “Яшаш бинолари”га мувофиқ қабул қилиш керак. Маиший хизмат кўрсатиш муасасаларида бинонинг оловбардошлик даражаси I ва II бўлган ҳолларда ҳам ёнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдон кўпи билан 2500 м2, қаватлар сони 6 та бўлиши мумкин. Бинонинг оловбардошлик даражаси ундан паст бўлса, рухсат этилган қаватлар сони ҳам, ундаги ёнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдони ҳам кескин камаяди. Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг биноларига бундай юқори талаблар қўйилшининг боиси шуки, уларда тез ёнувчан кимевий моддалардан кўп фойдаланилади ва улар кўпинча шу бинонинг ўзида сақланади. Оловбардошлиги 1 ва II даражали савдо муассасалари бинолари автоматик ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлса, уларда ёнғинга қарши де-ворлар орасидаги қават майдонини икки баробар катта, яъни бир қаватли бино-ларда 7000 м2, икки қаватли биноларда 6000 м2 ва уч-беш қаватли биноларда 5000 м2 қабул қилиш мумкин. Бир қаватли озиқ-овқат магазинларида ва "Универсам" типидаги магазинларда савдо зали магазиннинг бошқа хоналаридан 2-тип (оловбардошлик чега-раси 0,75 соат) ёнғинга қарши девор билан ажратилган ҳолларда, оловбардошли-ги IIIа ва IIIб даражали биноларда ҳам 1-тип ёнғинга қарши деворлар орасидаги майдонни икки баробар кўп (2000 м2 гача) қабул қилишга рухсат берилади. Эвакуация йўллари. Янада узоқроқ жамоат иморатлари хоналари эшикларидан (ҳожатхона, ювиниш хоналари, чекиш хоналари, душхона ва бошқа хизмат кўрсатиш хоналаридан ташқари) эвакуация йўллари бўйлаб масофасини, мактабгача болалар муассасаларида эса – гуруҳ хонасидан чиқишдан ташқаригача ёки зина катагидан масофани 12-мажбурий иловага мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади. Эвакуация йўллари ГОСТ 12.4.026-80 бўйича ёруғлик кўрсаткичлари билан жиҳозланиши зарур. Боши берк – тупик коридор даҳлизга ёки холлга олибчиқувчи бинолар сиғими 80 ўриндан ортмаслиги, оловга бардош бериш даражаси I-II, баландлиги 4 қаватгача бўлган мактаблар, ҳунар-техника ва ўрта махсус ўқув юртларининг бинолар сиғими эса 125 ўриндан ошмаслиги керак. Янада олисроқ бинолари эшикларидан охирги зина катагидаги чиқиш йўлигача бўлган масофа 100 м дан ошмаслиги лозим. 60 м дан ошиқ узунликдаги коридорлар – даҳлизларни бир-биридан ва коридор ён томонидан 60м дан ошмайдиган масофада жойлаштириладиган тўсиқлар, ўз-ўзидан ёпиладиган эшиклар билан ажратиш керак бўлади. Одамларни кўчириш учун мўлжалланган зинапоя пиллапояларида, жумладан, ер усти, пойпеш ва ер ости қаватларидан ташқарига чиқиш учун ички ёнғинга қарши 1-турдаги пардеворлар ўрнатиш кўзда тутилади. Бунда ертўлалар, пойпеш қаватлар ўзаро ҳамкорлик қилиши учун хизмат этадиган алоҳида зинапоялар, одамларни ертўлалардан кўчириш вақтида ҳисобга олинмайди. Мактаблар, мактаб-интернатлар ва интернатлар қаватида бир вақтнинг ўзида бўладиганкишиларнинг энг кўп сони, мактаблардаги эвакуация йўллари кенглигини ҳисоблангандаги ушбу қаватдаги (ўқув заллари ва бошқалар) хоналарнинг умумий сиғимидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Болалар ўқув-тарбиявий муассасаларининг ойнали эшикларида, шу билан бирга дам олиш муассасалари ва болали ота-оналар санаторийларида камида 1,2 м баландликдаги ҳимоя панжараларини кўзда тутиш маслаҳат берилади. Томоша залларида эшик ўринларининг кенглигини ҳисоббўйича қабул қилинади, бироқ у 1,2 м дан кам бўлмаслиги ва 2.4 м дан ошмаслиги керак. Назорат учун саволлар. 1) Турар-жой биноларини лойиҳалаштиришда қандай кўрсаткичлар меъёрланиши керак деб ўйлайсиз? 2) Меърий хужжатларда белгиланадиган нормалар барча турдаги турар-жой биноларига тегишли бўлиши керакми ёки шарт эмасми? 3) Турар-жой биноларининг қанақа асосий типларини биласиз? 4) Квартира таркибига қанақа хоналар киради ва уларнинг майдони қандай меъёрланади? 5) Жамоат биноларини лойиҳалаштиришда қандай кўрсаткичлар меъёрланиши керак деб ўйлайсиз? 6) Меърий хужжатларда белгиланадиган нормалар барча турдаги жамоат биноларига тегишли бўлиши керакми ёки шарт эмасми? Download 81.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling