1-Мавзу. Норматив техник ҳужжатлар билан таништириш. Қурилиш ҳудудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш. Шнк


Download 81.72 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi81.72 Kb.
#1607518
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу


1-Мавзу. Норматив техник ҳужжатлар билан таништириш. Қурилиш ҳудудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш.
1. ШНК 2.07.01-03 «Шахарсозлик. Шахар ва қишлоқ манзилгохларни режалаштириш ва қуриш».
2. ШНК 2.01.02.-04 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги».
3. КМК 2.08.02.-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлари».
4. КМК 2.07.02-96 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжини ва ахолининг камхаражатланувчи грухларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш»
5. КМК 2.01.01-94 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар».
6. КМК 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда қурилиш».
7. КМК 2.01.05-98 «Табий ва сунъий ёритиш».
8. КМК 2.01.04-97* «Қурилиш иссиқлик техникаси».
9. КМК 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимояланиш».
10. КМК 2.01.07-96 «Юклар ва таъсирлар».
11. КМК 2.01.18-2000 «Бинолар ва иншоотларни иситиш шамоллатиш учун энергия сарфи меъёрлари».
Турар-жой уйлар ва уларнинг таркибий қисмлари.
Турар-жой уйлар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
- бироилали (бирквар-тирали), ер участкаларида алоҳида турувчи;
- жуфтланган, 2 ва ундан кўп квартирали, ҳар биридан квартира қошидаги ер участкасига бевосита чиқилади;
- кўпквартирали (бир- ва кўпсекцияон, галереяли, секцион-галереяли, секцион - йўлакли (коридор).
Турар-жой уйлар турларини тавсифи 1 мажбурий иловада берилган.
Турар-жой уйлари ва квартиралар турлари, квартиралар хоналарининг хўжалик – хизмат кўрсатиш(ёрдамчи) хоналар таркиби ва юзалари аниқ қурилиш шароити учун ушбу меёрий хужжат ва ижтимоий-демографик талаблар бўйича шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади (ўрнатилади).
Квартирада яшаш хоналари, ошхона, дахлиз, хожатхона, ванна ёки душ бўлмаси, девор ичига курилган шкафлар, ёзги хоналар(айвонлар) кўзда тутилиши керак.

Квартиралар
тури

Оила таркиби,
одам

Квартира майдони*)
(ёзги хоналарсиз), м2

Шу жумладан яшаш майдони, м2

1-хонали
1-хонали
2-хонали
3-хонали
4-хонали
5-хонали
6-хонали

1
2
3
4
5
6
7(8)

28-30
32-36
48
64
80
96
114

14-16
18-20
30
40
53
66
78

*Квартираларни нормаланадиган майдони (ёзги хоналарсиз ва совуқ кладовкаларсиз) яшаладиган ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олади.
Изоҳлар: 1. Жадвалда берилган рақамлар, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги «ижтимоий» квартирали турар-жойларнинг барча турларига таалуқлидир.
Квартиралар майдони 1 яшовчига яшаш майдон 16м2 бўлган ижтимоий меъёр ҳисобидан келтирилган (1 одамга 1 хоналидан ташқари).
2. Конкрет (аниқ) шахарсозлик шароитларида квартираларининг таркиби ва майдон кўрсаткичлари, ижтимоий-иқтисодий холатини ижтимоий (муниципал) турар-жойга кўчиб-киришга даъвогарлик қилаётган ахолии таркибининг демографик хусусиятларини, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини хисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан 3-иловадан ташкил топган мураккаб оилалар учун хоналар таркиби ва майдонлари белгиланади (қариялар ва кресло-аравачаларда ногиронлар эхтиёжларини хисобга олган холда).


Download 81.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling