1-Mavzu: Ovozlarni har xil mashqlar orqali yo’lga qo’yish


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.68 Mb.
bet3/135
Sana10.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1762918
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
8 Xor va xorshunoslik

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Хор ва хоршунослик фанининг асосий мақсади хор ва халқ қўшиқчилиги бўйича талабаларнинг шу касбга хос ўқув малакаларини шакллантириш уларга жамоа бўлиб куйлай олиш ва уни бошқара олиш технологияси бўйича мукаммал билим бериш ва жамоага раҳбарлик қила олиш ҳусусиятларини сингдиришдан иборат.


Курсни хор ва хоршунослик дарсларида амалга ошириладиган бир қатор вазифаларни белгилаш мумкин: хор қўшиқчилигига хос услубларда куйлаш имкониятига эга бўлиш; жамоа бўлиб куйлаш табиати, дидактик тамойиллари ва бошқа қонуниятларни билиб олиш; хор асарлари репертуарлари билан бевосита танишиш ва уларни танлаш бўйича юксак бадиий дидга эга бўлиш; жамоада куйлаш ва у билан ишлаш жараёнида инсон организмида юз берадиган психо-физиологик кечинмаларни чуқур ҳис қилиш ва унга кўникма ҳосил қилиш; жамоали қўшиқчилик хонандаси ва раҳбарига қўйиладиган талабларни билиш ва унга амал қилиш.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Хор ва хоршунослик» фанини ўзлаштириш жараёнида талабалар:


- Хоршунослик фанидан хор санъатининг яратилиш тарихи, хоршуносликнинг назарий тамойиллари, овозлар бўлиши, уларнинг физиологик-психологик хусусиятларини билиши керак;
- Хорда куйлаш жараёни, хор репертуарларини оптимал танлаш, овозлар хусусиятига кўра асарларни ажратиб олиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- Талабалар хорида танланган асарларни қоидалар асосида куйлаш, овозлар хусусиятига кўра дисфонияга йўл қўйилмасдан овозлар билан алоҳида ишлаш ва хор жамоасига раҳбарлик қилиб бошқара олиш малакаларига эга бўлиши керак.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Мазкур фанлар 1-7 семестрларда ўқитилиб «Хор ва хоршунослик» фанини ўзлаштириш учун талабалар: вокал ижрочилиги, дирижёрлик, сольфеджио, мусиқа назарияси, мусиқа тарихи, гармония, чолғу ижрочилиги, педагогика, психология ва бошқа мусиқага оид бўлган фанлардан тегишли билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш лозим.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling