1-mavzu: O’zbekiston yagona vatan


-MAVZU: O'ZBEKISTON TRANSPORTI VA YO'LLARI


Download 0.61 Mb.
bet80/90
Sana21.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1368343
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   90
Bog'liq
Узбек тили

31-MAVZU: O'ZBEKISTON TRANSPORTI VA YO'LLARI

Aziz talabalarl


Sizning hayotingiz jamiyatimiz, ota-onangiz va o'rtoqlaringiz uchun naqadar aziz ekanligini bilasizmi? Shuning uchun, siz o'z hayotingizni qadrlashingiz zarur. Lekin xavf-xatarlar hayotimizni buzish tugul, olib qo'yishi ham mumkin.Har birimiz baxtsiz tasodif orqali shunday vaziyatga tushib qolamizki, bunda har bir daqiqa hal qiluvchi bo'lishi mumkin.
Bundan xulosa shuki, xavf-xatarning oldini olish uchun nihoyatda ogoh va e'tiborli bo'lish zarur, keskin, tang hollardan chiqib ketish qoidalarini bilib olish kerak.
O'ylaymizki, bu qo'llanma hayotingizda siz uchun eng yaxshi yo'riqnoma bo'lib qoladi.Uni o'qib chiqib, kerakli vaziyatlarda qo'llasangiz, xavf-xatardan forig' bo'lasiz.
I. Оғзаки нутқ ўстириш. 1-машқ. Матнни ўқинг ва мавзу юзасидан оғзаки суҳбат ташкил қилинг.
Бу йўллар кўп қадим йўлардир
Ўзбекистон ҳудудидан ўтган қадимги Буюк Ипак йўли азалдан Шарқ билан Ғарбни боғлаган. Бугун ҳам у ўзининг азалий вазифасиниўтамоқда. Ўзбекистон автомобиль йўллари Ғарбий Европа мамлакатларини Шарқий Осиё давлатлари билан боғламоқда.
Академик шоиримиз Ғ.Ғуломнинг бу йўллар кўп қадим йўллардир» деган сатирлари неча йилларки, тиллардан тилларга, диллардан дилларга ўтиб келмоқда. Қадим Туроннинг йўллари шоир айтганидек «кўп қадим йўллардир». Боиси, юртимизда ўтган Буюк Ипак йўли қадим Чинни ҳам ғариб билан боғланган. Тарихга назар солсак, юртимиз элларни элларга боғловчи карвон йўли бўлган. Шу боис қадимдан юртимизда йўл қурилишига алоҳида эътибор берилган.Узоқ манзилларга отланган савдогарлар юртимиз худудидан ўтаётганларида карвонсаройларимизда дам олиб, бозор-у шаҳарларни кўрган, «хўп обод юрт экан», дея баҳо берган. Буюк бобомиз Амир Темур ҳам йўл қурилишига алоҳида эътибор берган, жойлардаги мулозимлардан йўл ва кўприк қурилишларига алоҳида эътибор беришни талаб қилган. Алишер Навоий ҳам вазирлик даврида йўл қуриш ва кўпирик солишга давлат хазинасидан мунтазам маблағ ажратиб келган.
Бугун узоқ манзилларга ўз вақтида етиб бормоқдамиз. «Учқур» автомобиллар, равон йўллар одамлар хизматида. Қадимги эртаклардаги «учар гилам»лар саноқли сонияларда бепоён чўллар ортидаги давлатларга элтиб қўяди. Бунга Ҳаж сафарига бориб келаётган юртдошларимиз ҳаёти ҳам мисол бўлади.
Бугун орзулар амалга ошадиган замонда яшаяпмиз. Бу ҳам мустақиллик берган имкониятдир. Бугун хоҳлаган манзилимизга хоҳлаган пайтда етиб борамиз. Йўлларимиз равон. Сизга бунда ўзимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар ҳамроҳ бўлади.
Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб номланиши муносабати билан қабул қилинадиган давлат дастурида халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этишга ҳам яна бир бор эътибор қаратиш лозимлигини уқтириб ўтдилар.

1-топшириқ. «Ипак йўли» ҳақида нималарни биласиз?


2-топшириқ. Ҳозир қурилаётган йўллар ҳақида қандай муносабат билдирасиз?
3-топшириқ. Ҳозир Ўзбекистон Республикасида қандай транспорт воситалари чиқарилмоқда?
Матн юзасидан топшириқлар:
1-топшириқ. Матнда тушуниш қийин бўлган сўзлар луғатини тузинг ва давтарингизга кучиринг.
2-топшириқ. Ўзбекистонда ҳозир қандай янги автомобиллар чиқарилмоқда, қаерларда?

II. Ёзма нутқ ўстириш


3-машқ. «Ўзбекистонда транспорт ва коммуникация қурилиши» мавзусидаги матнни ўқинг ва гапириб беринг

Истиқлол йилларида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиздаги автомобиль йўллари қурилиши масаласига алоҳида эътибор берилиб, соҳани ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, республикамизда 1440 километр йўл янгндан курилди ва тубдон реконструкция қилинди, 12420 километрдан ортиқ йўл эса таьмирдан чиқарилдн.


2012 йил 16 ноябрь куни Бош вазир ва ҳукумат аъзолари иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлнсида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, 2013 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджст сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республнкаси Давлат бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмнрлашга жорий йилнинг тасдиқланган параметрларига нисбатан 1,69 марта кўп харажат қилинади. Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан халқаро ва республика аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг сифатини яхшилашга 661 миллнард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Энг замонавий мезонларга мос келадиган бир катор кўприк ва йўл ўтказгичлар, 526 километр узунликдан автомобиль йўллари қуриш режалаштирилган.
2011-2015 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбек Миллий автомагистралн таркибига кирувчи 220 километрдан ортиқ автомобиль йўли қурилди ва таъмирланди. Бунга йил бошидан факатгина компания таркибига кирувчи корхоналар томонидан бажарилган ишлар учун 208 мнллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. (Изоҳ ўрнида айтиш керакки хорижлик ва бошка йўл курилиш компаниялари томонидан бажариладиган йўл ишлари Молня вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағи ҳисобидан молиялаштирилади).
Хусусан, 2012 йилнинг 9 ойн мобайнида олиб борилган йўл қурилиши ишларига “А-380”, ‘Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу”автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси худудидан ўтувчи 812-866-километрларидаги 54 километр, “М-39”, “Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Жиззах вилояти худудидан ўтувчи 939-1025-километрларидаги 20 километр, "А-373", “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи 190-208-километридаги 18 километр, “М-37”, “А-378". “Самарқанд-Қарши” автомобиль йўлининг “6-57” километридаги 51
километр, ‘Гулистон-Охангарон" автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи 68-105-километридаги 37 километрлик узунликдагн ва бошқа йўл ва кўприк қурилиши ишларини кўрсатиш мумкин.
7000 дан ортиқ автомобиль Қуқон шаҳрини айланиб ўтадиган бўлди. Фарғона водийси вилоятларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг қулай ва қиска автомобиль йўллари орқали боғланишини таъминлаш мақсадида қурилиши якунланаётган 55 километр узунликдаги «Қўқон шаҳрини айланиб ўтиш йўли» фойдаланишга топширилишн - Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Данғара, Учкўприк ва Бувайда туманлари марказларини айланиб ўтган ҳолда, масофани 14 километрга қисқартириш имконини беради. Бундан ташқари, “Тошкент-Андижон” йўналиши бўйича бир кунда харакатланаётган 7000 дан ортиқ автотранспорт васиталарининг юқори тезликда, вақт ва ёқилғини тежаган ҳолда манзилларига етишига. Қўқон шахри ва унга туташ аҳоли яшаш масканларини айланиб ўтиш орқали экологик муҳитни соғломлаштиришга имкон беради.
Инвестиция дастурига мувофиқ 2015 йилга қадар яна Ўзбек Миллий автомагистрали таркибидаги 1487 километр автомобиль йўллари қурилиши ва реконструкция қилиниши ҳамда тўрт тасмали йўлга айлатирилиши, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари учун қиймати 34,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган 444 та машина техникалари ва ускуналар харид қилиниши, 24 та йўл қурилиш ва таъмирлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ва саноат базаларини модернизация қилиш назарда тутилган.

Матн юзасидан бажариладиган топшириқлар:


1. Матнда тушуниши қийин сўзлар луғатини тузинг.
2. Ўзингиз яшаётган худудлар бу соҳада қандай ишлар амалга қилинаётганлиги ҳақида гапириб беринг.
4-машқ. «Автомагистралнинг тўрт йўналиши» матнини ифодали ўқинг ва харитасини чизинг.
Автомагистралнинг тўрт йўналиши
Ўзбекистон Республикаси 20 та халқаро транспорт коридори мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистон ҳудудидан ўтган ва фақат Бухоро вилоятида кесишадиган йирик 2 та – «Е-40» ва «Е-60» халқаро автомобиль йўллари Ғарбий Европа мамлакатларини Шарқий Осиё мамлакатлари билан боғлайди. Ҳозирги кунда республикамизда шимоли-ғарбий томондан Бейнеу орқәли, жануби-ғарбий томонидан Олот орқали, жануб томондан Термиз орқали ва шарқий томондан Ўш орқали қўшни давлатларга чиқадиганЎзбек миллий автомагистрали мавжуд бўлиб, унинг узунлиги 2755 километрни ташкил қилади. Ўзбек миллий автомагистрали 4 та йўналишдан иборот бўлиб, булар:
Бейнеу-Қўнғирот-Бухоро-Самарқанд-Тошкент-Андижон автомобиль йўли, умумий узунлиги 2047 километр;
Бухоро-Олот автомобиль йўли, умумий узунлиги 98 километр;
Бухоро-Карши-Ғузор-Термиз автомобиль йўли, умумий узунлиги 436 километр;
Самарқанд-Ғузор автомобиль йўли, умумий узунлиги 174 километр.
5-машқ. Ўзбекистонда «Автомобиль йўллар тўғрисида»ги қонун ва транспорт ҳамда коммуникация қурилишини ривожлантириш бўйича қандай қарорлар қабйл қилинган. Матнни ўқиб ўз фикр-мулоҳозоларингизни билдиринг.
«Ўзавтойўл» ДАК мусаддиларининг хабар беришича, республикамиз автомобиль йўллари тармоғи жами 184 минг километр узунликда бўлиб, ундан 42654 километри – умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари (Ўзбек миллий автомагистрали, дея алоҳида таснифга кирувчи 2755 км йўл ҳам шу таркибда)дир. Бундан ташқари, ички хўжалик қишлоқ автомобиль йўллари (67274 км), қишлоқ ва шаҳар кўчалари (61664 км), корхоналарга қарашли йўллар (5462 км) ҳамда идоравий инспекторлик йўллари (6631 км) ҳам мавжуд.
2007 йил октябрь ойида қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунга асосан «Ўзавтойўл» ДАКнинг асосий фаолияти махсус ваколатли орган сифатида айнан умумий фойдаланувидаги автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириб, бу соҳада ягона техника сиёсатини олиб бориш каби вазифаларга қаратилган.
Юқоридаги вазифаларни узлуксиз ошириш учун компания таркибида 13 та ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларни сақлашга ихтисослаштирилган 7 та минтақавий таъмирлаш фойдаланиш корхонаси, 161 та туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, компания таркибида Автомобиль йўллари илимий-тадқиқот институти, ўқув марказлари, бошқа йўл қурилиши, махсус бурғулаш-портлатиш ҳамда саноат корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Компаниянинг асосий вазифаси юк ва йўловчиларни йил давомида, кеча-ю кундуз, ҳар қандай об-ҳаво шароитида автомобиль йўли орқали узлуксиз ва хавф-хатарсиз транспорт қатновини таъминлашдан иборот.
Президентимизнинг 2009 йил 22 апрелдаги «2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш сора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2010 йил 21 декабрдаги «2011-2015 йилларла инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан 2011-2015 йилларда 1410 километр узунликдаги «Ўзбек миллий автомагистрали»ни қуриш ва қайта қуриш дастури белгиланган.
Президентимизнинг 2010 йил 21 декабрдаги «2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Қарори ҳамда қабулқилинган мақсадли Дастурлар изчиллик билан амалий ҳаётга жорий қилинмоқда.
Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 9 апрелдаги «2012 йилда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари тўғрисида»ги қарори ҳам мамлакатдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолатини тудбан яхшилаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Айнан мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг охирига қадар умумфойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятига тегишли бўлган 398 километр автомобиль йўлларини капитал ва ўрта таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, бу мақсадлар учун 225 миллиард сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, ушбу қарорда маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ҳам 223 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу ишларни ташкил этишда йўл корхоналари билан биргаликда жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳам катта ишлар олиб борилмоқда.
6-машқ. «Дилдан айтилган эътироф» матнини ўзгартириб мустақил матн яратинг.
1-топшириқ. Мавзу юзасидан савол-жавоб ташкил этиш.
2-топшириқ. Матн асосида ўз фикр-мулоҳозаларингизни ёзинг.

III. Назарий маълумот


Тақриз матнини ёзиш ва унинг тузилиши.


Тақриз
Тақриз арабча сўз бўлиб, ижобий баҳо деган маънони англатади. Адабий танқидчилик жанри, янги бадиий, илмий ёки илмий-оммобоп асар ҳақида танқидчи томонидан ёзилган кичик ҳажмли асар.
Тақризда асарнинг мазмуни, унда кўтарилган муаммолар, унинг ғоявий-бадиий хусусиятлари муаллиф ижодида ва давр адабиётида тутган ўрни ҳақида мулоҳозалар билдирилади. Асар танқидчи томонидан баҳоланади, унинг ютуқ ва фазилатлари, нуқсонлари қайд қилинади. Тақризлар асосан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланади, уларни янги асардан хабардор қилиб, умуман, бадиий адабиёт ва унинг намунаси – бадиий асар ҳақида тушунчаларини такомиллаштиришда, эстетик дидини тарбиялашда муҳим вазифа бажаради.
Тақризлар ўз характерига кўра турли хил бўлади: кенгайтирилган аннатация типидаги тақриз; танқидий мақола таризидаги тақриз; адабий ўйлар характеридаги тақриз; ижодкорнинг ўз асарига ёзилган (авто) тақризи.

Уйга вазифа. «Йўлингиз бехатар бўлсин» мавзусида кичик ҳикоя ёзиш.





Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling