1-Мавзу: Психологик маърифат ва ташвиқот йўналишининг мақсад ва вазифаси
Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз
Download 31.98 Kb.
|
1.1 (1)
Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз.
Ҳурматли ота-оналар! Мени ўзларингизга яқин қабул қилишингизни ҳоҳлардим! Психолог ҳаётда қандай қилиши кераклиги» ҳақида гапириб беради, ҳаёт шунчалик мураккабки уни психологик қонунлар билан бошқариш қийин» деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Сиз ҳам, мен ҳам қийин ҳаётий вазиятдамиз. Фарзандларимиз ҳақида гаплашайлик. (Эмпатик ўзаро таъсир, «тенглик» асосида суҳбатнинг бошланиши) - Юзларингиздан қаттиқ чарчаганингиз кўриниб турибди. Маърузага ишдан кейин келганингиз кўриниб турибди. Маъруза сизлар учун қизиқарли ва фойдали бўлишига ҳаракат қиламан. (Ҳиссий қўллаб - қуватланишни ифодалаш, илиқ шахслараро муносабатни шакллантириш) - ўзимни таништиришга ижозат беринг! Оилалиман икки қизим бор, мен фақат психология бўйича мутахассис бўлиб қолмасдан икки фарзанднинг онасиман. Барча оилаларда бўлгани каби бизнинг оилада ҳам муносабатларда муаммо ва қийинчиликлар бўлиб туради. Биз уларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бугун оилавий муаммоларни қандай ҳал қилиш ҳақида гаплашамиз. (Ҳиссий очиқликни намоён қилиш «тенглик ва ҳам фикрлик» суҳбатга тайёргарлик. Сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзламоқчисиз - Қадрли дўстлар! «Маъруза олдидан сизларни кўрганимдан хурсандман: барчангиз ёш кучга тўлган ва ҳамма нарсага қизиқувчансиз. Бугунги маърузамиз мавзуси сизларга қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Маърузани бошлашдан олдин, маърузамиз суҳбат шаклида ўтса, янада яхши бўларди. Бу муаммо бўйича ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин, мен бўлса ўз фикримни билдираман. (Аудиторияни ҳиссий қабул қилиш, ҳамкорликдаги диалог таклиф этиш). - «Маърузага келганингиздан жуда хурсандман. Сизларни психологик муаммолар қизиқтирса керак. Маърузада қизиқишларингизни эътиборга олишга ҳаракат қиламан. (Юқори синф ўқувчилари қизиқишларини, ҳиссий қўллаб-қувватлаш: Шундай қилиб, қуйидаги хулосаларга келамиз. Мактабда Амалий психология бўйича маъруза ўқиш осон эмас. Кўп омилларни ҳиссобга олиш зарур: аудиторияга мослашиш, уларнинг тилида гапириш, маъруза тингловчиларга қизиқарли бўлишига ҳамда уларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилиш зарур. Маърузаларни психологик қилиб ўқишга ҳаракат қилиш керак, ўз образини чиройли, очиқ қизиққувчан, бой ҳаётий тажрибага эга инсон сифатида намоён қилиш керак, шахсий фикрни айтишга интилиш зарур, ўзингиз ҳақингизда ўринли гапириб беришингиз мумкин. Ҳар қандай аудиторияни сиз психолог, инсон сифатида ҳаётингиз ҳистуйғуларингиз қизиқтиради. Агар тингловчилар инсон, мутахассис сифатида ишонч ҳосил қилсалар, сиз маърузада берадиган маълумот ва билимларни қабул қиладилар. Маърузангизни фаол ва ҳиссий қилиб бошлашга интилинг, уларнинг диққатини фаоллаштириб, биргаликдги руҳий суҳбатга чорланг. Download 31.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling