Мактаб маъмуриятининг қизиқишлари:
- мактабдаги ўқув тарбия жараёнининг маҳсулдорлигини ошириш учун Амалий психологиянинг имкониятлари қандай?
- психолог табақалашган (дифференциалашган) таълимни ташкил қилишда ёрдам бериши мумкинми? - психолог махсус синфларни (масалан, иқтисодий педагогик, математик ва бошқалар) ташкил эташда ёрдам бериши мумкинми?
- мактаб педагогик жамоасини қандай қилиб маҳсулдор бошқариш мумкин?
- мактаб маъмурияти билан ўқитувчилар ота-оналар орасида вужудга келадиган низоларни қандай ҳал қилиш мумкин?
Бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқишлари:
- бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялашда қайси дастур маҳсулдор?
- ривожлантирувчи таълим методикасини ўзлаштириш учун қандай педагогик психологик адабиётларни ўқиш зарур?
- ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатни қандай ташкил этиш мумкин?
- ўқитувчи тарбияси қийин болаларга қандай ёрдам бериши мумкин?
- бошланғич синфларни янги педагогик техналогия бўйича ўқитишни ўрганиш учун қачон қаерда семинарлар ташкил этилади?
Ўрта синф ўқитувчиларининг қизиқишлари:
- ўсмирларин ўқишга қандай қилиб қизиқтириш мумкин?
- дарсда тўполон қилиб ўтирадиган «қийин» ўсмирни нима қилиш керак?
- ўсмирларнинг бўш вақтини қандай ташкил этиш мумкин?
- чекаётган ўсмирларга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?
- ўсмирларнинг эрта бошланган муҳаббатига қандай муносабатда бўлиш мумкин?
- ишдан кейинги ҳориш ва чарчашни ўқитувчилар қандай қилиб йўқотишлари мумкин?
Юқори синф ўқувчиларнинг қизиқишлари:
- юқори синф ўқувчиларига битирув имтиҳонларини топширишда қандай қандай ёрдам бериши мумкин?
- ўспиринларга қизиқиш ва лаёқатларини ҳисобга олган ҳолда касб танлашда қандай ёрдам бериши мумкин?
- юқори синф ўқувчиларини қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
- илк ўспиринлик давридаги севгисига қандай муносабатда бўлиши керак? Ўқувчиларнинг ота-оналари билан қандай қилиб суҳбат ташкил этиш мумкин?
- агар юқори синф ўқувчиси аксил ижтимоий ҳаракатни амалга оширган бўлса, педагогик таъсир воситаларидан қандай фойдаланиш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |