1-мавзу: психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи умумий психологиянинг предмети, вазифалари. Психология фанининг тараққиёт тарихи


Арасту Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган


Download 311.41 Kb.
bet3/5
Sana31.12.2022
Hajmi311.41 Kb.
#1073882
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu

Арасту
Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган
2 босқич
Психология онг ҳақидаги фан сифатида.
1- босқич
Психология жон ҳақидаги фан
XVII асрда табиий фанлар ривожланиши билан бошланади. Фикрлаш, хохлаш, хис қилиш, қобилиятини онг деб аташган. Ўз-ўзини кузатиш асосий метод ҳисобланган.
Бу йўналиш психологияда бундан 2500 йил олдин пайдо бўлган. Инсон ҳаётидаги барча нарсалар тушунчаларни, тушунарсиз ҳодисаларни жон, руҳ билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар.
3 босқич
Психолоогия хулқ-атвор ҳақидаги фан
4 босқич
Психология, психиканинг механизмлари, қонуниятлари ва фактларини ўрганувчи фан сифатида
Дунёга материалистик нуқтаи-назардан қараш шаклланган. Россия психологияси-нинг асосида акс эттириш назарияси асосий қонуният сифатида кўрсатилади.
XIX асрдан бошланади. Психологиянинг вазифаси кўрган нарсаларни бевосита кузатиш, аниқроғи инсон ҳулқ-атворини фаолиятини реакциясини кузатиш деб ҳисобланган. Бунда мотивларнинг ўрни ҳисобга олинмаган.
Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс (1588-1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари эканлигини таъкидлади.
Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677)
онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб, тушунтирди. У детерминизм (лотинча demmerminara - белгилайман) тамойилининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот тарғиботчиси эди.

XVII асрда эмперизм ва сенсуализмни тажриба ва ҳис этиладиган билимнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнинг, яъни ақлда ҳеч қандай туғма ғоялар ва тамойиллар бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632-1704) астойдил ҳимоя қилиб чиққан эди. Уни эмпирик психологиянинг асосчиси деб, ҳисоблаш қабул қилинган

Download 311.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling