1-мавзу: Psixologik xizmatni tashkil etishning umumiy mezonlari Reja: Psixologik xizmatning yuzaga kelish tarixi


Takrorlash va muhokama uchun savollar


Download 3.45 Mb.
bet13/113
Sana11.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1698690
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113
Bog'liq
psixologik-xizmat maruza

Takrorlash va muhokama uchun savollar:

  1. Psixolog o`z faoliyati davimida qanday ishlarni amalga oshirishi lozim?

  2. Psixologning huquq va burchlari nimalarni o`z ichiga oladi?

  3. Maktab psixologiga qoэiladigan talablar nimalardan iborat?

  4. Psixologning amaliy psixologik xizmat vakili sifatidagi kasbiy shakllanish jarayonida qanday muammolar uchraydi?

  5. Psixologning shaxsiy va kasbiy moslashuvi deganda nimalarni tushunasiz?



3-мавзу: Psixologik xizmat haqida nizom
Reja:
1.Психологик хизмат ҳақидаги Низом
2.Ta'lim sohasidagi psixologik xizmat me’yoriy xujjatlari.
Mavzuning o`quv maqsadi: talabalarni pedagog-psixolog faoliyatida mutaxassislikka qo`yiladigan talablar, huquq va majburiyatlarning mezonlarini baholovchi me'yoriy xujjatlarbilan tanishtirish.
Darsning vazifasi: talabalarda psixologning ish faoliyati, amalga oshirishi lozim bo`lgan vazifalari haqida tasavvurni shakllantirish.
Tayanch tushunchalar:
Psixologik xizmat haqida Nizom, psixologning huquq va majburiyatlari.
1.Психологик хизмат ҳақидаги Низом
Коллежлардаги ва академик лицейлардаги психологик хизмат ўрта махсус таълимининг зарурий таркибий қисмидир. Бу хизматнинг зарурийлиги коллеж ва академик лицей эҳтиёжларидан келиб чиіади. Ҳар бир ўкувчида ҳаётга ижодий муносабат ва индивидуал хусусиятларнинг тараққиётини таъминлаганлигини психологик хизмат тўғри ташкил этилган дейиш мумкин.
Психолог ўзининг инсон хулқ-атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари хақидаги касбий билимларига, уларнинг ўқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув – тарбия жараёнини ташкил этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг бўлиши мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг маҳсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради.
Психологик хизмат уч асосий бўғиндан тузилган:
1) Аниқ ўқув муаммосида ишлайдиган болалар амалий психологи,
2) Туман халқ таълими қошидаги ташҳис маркази.
3) Республика касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис маркази.
Психологик хизмат ходимлари барча муаммоларни ҳал қилишда болани ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг іишларига таянадидлар. Амалиётчи психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яіин алоҳада амалга оширадилар. Психологик хизмат ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан, бола тарбиясида ёрдам кўрсатувчи жамоачилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик асосида ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар тизимидаги психологик хизматнинг мақсади-шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психологик хизматнинг мазмуни: а)психопрофилактика, б) психологик маориф ва маърифат, в) психодиагностика, г) психик ривожланитириш ва психокоррекция, д) психологик консультация.
Психологик хизмат ҳақида Низом 1996 йил Халқ таълими Вазири Ж.Г.Йўлдошев томонидан тасдиқланган. 2001 йилда бу Низомга ўзгартириш киритилди.
Психологик хизмат методлари турли туман бўлиши мумкин:
а) халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ходимлари, ўқувчилар, талабалар билан маърузалар туркуми ва треннинг машғулотлари ўтказиш ва аҳолининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида, б) илмий оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш, в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириш, г) психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш, методикалар ишлаб чиқиш /тест савол варақаси, тажриба, кузатиш, суҳбат ва бошқалар/, д) психологик маслаҳат бериш, е) пcихологик консилиумлар ўтказиш, ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрама, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш, з) психологик тадқиқот объектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув тарбия режаларини таҳлил қилиш ва ҳакозолар.
Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар:

  1. Умумий қоидалар.

  2. Психопрофилактик ишлар.

  3. Психодиагностик ишлар

  4. Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар.

  5. Психологнинг маслаҳат бериш ишлари.

  6. Психологик хизмат ходимларнинг масъулияти акс этган.

Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ўз ичига олган.

  1. Психологик хизмт халқ таълими ва олий ўрта махсус таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

  2. Психологик хизмат мутахассислари барча муаммоларни ҳал қилишда ҳар қайси шахснинг /педагог, ўқувчи, талаба, ота-она/ манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндошади.

  3. Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятиларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балоғатга етмаган ўсмирлар инспекцияси, ота-оналар қўмитаси, ишлаб чиқариш, жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар.

Амалиётчи психологлар ўқитувчига берилган барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг меҳнат таътили муддати барча ўқитувчилар билан баробардир. Ўқувчилар сони 500 гача бўлган мактабларда 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Касб ҳунар коллежларида ўқувчилар сони 250 та бґлса, 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Боғчаларда ҳар 2 боғчада 1 психолог ишлаши мақсадга мувофиқ.
Олий ва ўрта махсус, халқ таълими тизимидаги психологларнинг фаолияти, психологик маслаҳат ва муаммоланинг ижтимоий-психологик фаол усуллари, психокоррекцион, психодиагностика, ижтимоий, педагогик, болалар психологияси соҳалари бўйича умум психологик тайёргарлик олган, психологик ихтисосга эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Ҳозирги кунда ихолог штати ва ўқувчилар контингенти орасидаги мувофиқлик қайта кўриб чиқилмоқда.



Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling