- қайд этилган даромад олувчиларга кутилмаган инфляция энг кучли салбий таъсир этади.
- қарз олувчилар учун кутилмаган инфляциянинг юқори даражаси қулай бўлса, қарз берувчилар учун зарарлидир.
- Агарда жамғармалардан олинадиган даромад инфляция даражасидан паст бўлса, унда инфляция шу жамғармаларнинг реал қийматини камайтиради.
Миллий даромадга инфляциянинг таъсири - Мўътадил талаб инфляцияси
- Харажатлар ўсиши билан келиб чиқадиган инфляция
Инфляцияга қарши курашиш йўллари - 1. Инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш
- Ушбу режимни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
- А. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини белгилаш
- Б. Белгиланган мақсадли кўрсаткичга эришиш даврини белгилаш
- В. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи ва унга эришиш учун белгиланган даврни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
- Инфляцияга қарши курашиш йўллари
- Ҳозирги кунда инфляцион таргетлаш пул-кредит сиёсатини олиб боришнинг энг оммабоп усулларидан бири бўлиб, ушбу усул жаҳондаги 40 дан ортиқ мамлакатларда қўлланилмоқда.
- “Target” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “мақсад” деган маънони англатади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) ўрнатилади.
- Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргети)га эришиш учун пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич ушбу режимга ўтказилиб, инфляцияни пасайтиришда самарали инструмент сифатида фойдаланилади.
- Инфляцион таргетлаш режими бир неча макроиқтисодий мақсадларга эришиш имконини беради:
- нархларнинг кескин ошиши ва юқори инфляцияни олдини олиш;
- пул бозорини шакллантириш, пул бозорини сегментлаш сабабларини бартараф этиш;
- ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларнинг тўлов қобилиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда молия секторининг барқарорлигини таъминлаш.
- Инфляцион таргетлаш режимини амалга ошириш учун, биринчи навбатда, қуйидаги шартлар бажарилиши зарур:
- инфляциянинг доимий таргетини белгилаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш (инфляция, унинг омиллари ҳамда кўзланган инфляцион таргет ҳақида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш);
- инфляцион жараёнларни бошқариш ва пул бозорида фоиз ставкаларини тартибга солиш мақсадида пул-кредит сиёсати бўйича инструментлардан кенг миқёсда фойдаланиш;
- пул-кредит сиёсати соҳасида объектив қарорлар қабул қилиш учун батафсил макроиқтисодий таҳлил қилиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда мавжуд бўлган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш;
- пул-кредит сиёсати мақсадлари (нархлар барқарорлиги, кредитларнинг оммабоплиги, паст даражадаги инфляция, аҳолининг миллий валютага бўлган ишончини ошириш ва ҳоказо)ни кенг жамоатчиликка етказиш учун коммуникациявий сиёсатни такомиллаштириш, макроиқтисодий ҳолатни прогноз қилиш имкониятини таъминлаш ҳамда бозор иштирокчилари ишончини шакллантириш.
- Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режими
- Юқоридагилардан келиб чиқиб, инфляцион таргетлаш деганда – олдиндан белгиланадиган инфляция даражаси (таргет)ни кенг жамоатчиликка эълон қилиш, ҳамда ушбу кўрсаткичга эришиш ва уни сақлаб қолиш жараёни тушунилади.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтилаётган бўлиб, 2023 йилда 5 фоиз даражадаги инфляцион мақсад (таргет)га эришиш режалаштирилган.
- 2. Давлат бюджети дефицитини ошишига йўл қўймаслик
- Давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги керак.
- Давлат бюджети дефицитининг ЯИМдаги салмоғини 1 фоизли пунктга қисқариши инфляциянинг 8,75 фоизли пунктга пасайишига олиб келади. Бунда Давлат бюджети дефицити ва инфляция ўртасидаги сезиларли статистик боғлиқлик нафақат юқори инфляция шароитида, балки оқилона инфляция шароитида ҳам кузатилди.
- 3. Пул массасининг паст ва барқарор суръатларда ўсишини таъминлаш
- Бунинг учун Марказйи банк пул агрегатларидан бирини танлаб олиб, унинг паст ва барқарор даражада ўсишини таъминлаши керак.
- Ҳозирги кунда Европа Марказий банки М3 пул агрегатини, АҚШ, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий банклари М2 пул агрегатини ўсишини назорат қилади.
- 4. Товарлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқаришига йўл қўймаслик
- Товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши товарлар дефицитини юзага келтиради ва бунинг натижасида товарларнинг баҳолари ошади.
-
- 5. Иш ҳақининг ўсишини чеклаш
- Ушбу усул бой мамлакатлар билан қўшни бўлган давлатларда муваффақиятли қўлланилган.
- Масалан, Мексикада ушбу усул қўлланилганда фуқаролар АҚШга ишлашга, Польшада қўлланилганда фуқаролар Германияга ишлашга ёппасига кетишган.
- 6. Солиқ юкининг оғирлашишига йўл қўймаслик
- Солиқ юкининг оғирлашиши товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни товарларнинг баҳоларини оширишга мажбур қилади. Бунинг оқибатида инфлясия даражаси ошиб кетади.
-
- 7. Табиий монополиялар маҳсулотлари ва хизматларининг баҳоларини ўсишини чеклаш
- Россияда 2016 йилда табиий монополиялар маҳсулотлари ва хизматлари баҳоларининг ўсишини чеклашга муваффақ бўлинганлиги инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришиш имконини берди.
- 2016 йилда мазкур баҳоларнинг ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил этди.
Эътиборингиз учун рахмат! - Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |