1-мавзу: «Пул, кредит ва банклар» фанининг предмети ва вазифалари


Download 1.33 Mb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1621411
  1   2   3   4
Bog'liq
8-Мавзу. Инфляция

Мавзу: Инфляция ва уни бартараф этиш йўллари

  • Мавзу: Инфляция ва уни бартараф этиш йўллари
  • Режа
  • 1. Инфляция тушунчасининг мазмуни.
  • 2. Инфляцияни юзага келтирувчи сабаблар ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари.
  • 3. Инфляциянинг турлари.
  • 4. Инфляцияга қарши курашиш йўллари.

Инфляция (лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, қаппайиш) деган маънони англатади.

  • Инфляция (лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, қаппайиш) деган маънони англатади.
  • Инфляция – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайиши. Инфляция бозор иқтисодиётининг асосий издан чиқарувчи омиллари жумласига киради, унинг суръати қанчалик юқори бўлса, иқтисодиётга хавфли таъсири шунчалик катта бўлади.
  • Аммо инфляция даврида барча товарларнинг баҳолари ҳам ошавермайди: айримлариники барқарор бўлиб турса, баъзилариники эса тушиши мумкин.
  • “Инфляция” атамаси илк бор Шимолий Америкада 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар уруши даврида қўлланилди. Инфляциянинг атамаси муомаладаги қоғоз пул массасининг товарларнинг реал таклифига нисбатан ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ҳолатини изоҳланган.
  • К. Маркс айтадики, товарлар ва хизматлар баҳоларининг ошиши натижасида муомаладаги пул массаси кўпаяди ва бунинг натижасида пул қадрсизланади.
  • М.Фридмен айтадики, муомаладаги пулларнинг кўпайиши товарлар ва хизматлар баҳоларининг ошишига олиб келади ва натижада пул қадрсизланади.
  • Инфляциянинг юзага келиш сабаблари қуйидагилардан иборат:
  • 1. Халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги мутаносибликнинг бузилиши, яъни, жамғарма билан истеъмол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари билан харажатлари банк ресурслари билан уларни ишлатиш ўртасидаги мутаносибликнинг бузилиши рўй беради;
  • 2. Давлат қарзларининг ўсиши ва бюджет дефицитининг мавжудлиги. Бюджет дефицити, одатда, заёмлар чиқариш ёки банкноталарни эмиссия қилиш йўли билан қопланади.
  • 3. Кредитнинг ҳаддан ташқари кўп берилиши;
  • 4. чет эл валютасининг мамлакатга кириб келиши ва унинг миллий валютага алмашинуви натижасида, муомалада пул массаси ортиб боради, миллий пулга нисбатан чет эл валютасининг қадри ошади;
  • 5. Нарх белгилашнинг монополлашуви;
  • 6. ҳарбий харажатларнинг ўсиши ва иқтисоднинг ҳарбийлашуви.
  • Ҳарбий техника сотиб олиш ва бошқа ҳарбий харажатларни қоплаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар муомалага керагидан ортиқча пул чиқаришнинг омили ҳисобланади;
  • 7. иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини керагидан ортиқча инвестициялаш.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling