ЎҚув мақсадларини тўҒри белгилашнинг инновацион таълим технологияларини қЎллашдаги аҳамияти


Download 17.28 Kb.
bet1/3
Sana08.09.2023
Hajmi17.28 Kb.
#1674396
  1   2   3
Bog'liq
Ўқув мақсадлари

ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИНИ ТЎҒРИ БЕЛГИЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Режа: 1. “Таксономия” ва “педагогик таксономия” тушунчаларининг моҳияти. 2. Б.Блум таксономияси ва бихевиоризм. 3. “Кластер” график органайзери

Фойдаланиш учун адабиётлар: 1. Педагогик маҳорат ва педагогик технологиялар / Маърузалар матни. Туз.: А.Х.Қосимов, Ф.А.Ҳоликова. – Тошкент: ТАТУ, 2004. 2. Сайидаҳмедов Н. Педагогик маҳорат ва педагогик технология. – Тошкент: ОПИ, 2003. 3. Султонова Г.А. Педагогик маҳорат. – Тошкент: Низомий номидаги ТДПУ, 2005. 4. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўл. Д.Рўзиева, М.Усмонбоева, З.Ҳолиқова. – Тошкент: Низомий номли ТДПУ, 2013.

Луғавий жиҳатдан “таксономия” тушунчаси юнончадан таржима қилинганда (“taxis” – тартиб билан жойлаштириш + “nomos” – қонун) “тартиб билан жойлаштириш қонуни” деган маънони англатади. Ушбу тушунча дастлаб биологияда қўлланилган

Мазмунан эса тушунча қуйидагича таърифланади: 1) бутун борлиқнинг мураккаб, одатда, иерархик тузилмали соҳалари (жонли табиат, Ернинг тузилиши, география, геология, тилшунослик, этнография ва б.га тааллуқли объектлар)ни таснифлаш ва тартибга солиш назарияси ҳамда мустақил фан

Бошқача айтганда, объектларни табиий ўзаро боғлиқлик асосида мураккаблашиб боришининг кетма-кет жойлаштириш орқали туркумлаштириш ёки тизимлаштириш “таксономия” дейилади

Педагогик таксономия – педагогик жараённинг ўзаро боғлиқ ва кўп босқичли (иерархик) тузилишга эга объектларини тавсифлаш, тартибга солиш ва тизимлаштириш

1956 йилда АҚШда машҳур психолог Б.Блум раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан “Таксономия”нинг дастлабки ғоялари эълон қилинди. Унда таълим мақсадлари билиш эҳтиёжларини ривожлантириш тарзида ифодаланган

Ўтган асрнинг 60-йилларида Д.Кратвол ва б. томонидан педагогик мақсадларни ифодаловчи таксономиянинг навбатдаги ғоялари шакллантирилган. Бироқ, Б.Блум раҳбарлигида асосланган таксономия таълим технологиялари учун асос бўлиб қолди


Download 17.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling