1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш режа
Монетар сиёсат ва пулларни нима сабабдан ўрганамиз?
Download 76.67 Kb.
|
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул ва иқтисодий цикллар
Монетар сиёсат ва пулларни нима сабабдан ўрганамиз?
Пул ёки пул массаси- товар ва хизматларга чекловларсиз айирбош қилинадиган, қарз мажбуриятларини қоплашда қўлланиладиган умумий қабул қилинган тўлов воситаси. Пул массасининг ҳажми кўпчилик иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқ ҳамда ҳар биримизнинг ва умумий иқтисодиётнинг фаровонлигида акс этади. Фаннинг иккита якунловчи қисми иқтисодиётда пулларнинг ролини ўрганишга бағишланган. Пул ва иқтисодий цикллар 1981-1982 йилларда АҚШда жами товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, ишсизлик ҳамжи эса (мавжуд бўлган ишчи кучига ишсизлар сонининг нисбати фоизда) 10 % гача ўсди. 1982 йилда иқтисодиётда тез ўсиш бошланди ва 1989 йилга келиб ишсизлик ҳажми 5%гача камайди. 1990 йилда саккиз йиллик иқтисодий ўсиш даври тугади ва ишсизлик сони яна 7% гача ўсди. 1991 йилда АҚШ тарихида энг узун бўлган жонланиш даври бўлиб, ишсизлик кўрсаткичи 4% гача пасайди. 2001 йилнинг мартида иқтисодиётда фаолликнинг пасайиш даври бошланди ва ишсизликнинг ҳажми 6%гача кўтарилди. Ишсизлик даражаси 4,4% гача пасайиш орқали иқтисодиёт 2001 йил ноябр ойидан бошлаб тикланишни бошлади. 2007 йил декабр ойидан бошлаб иқтисодиёт ретсессия ҳолатига тушди ва 2009 йил июн ойида иқтисодиёт секинлик билан тикланишдан олдин ишсизлик даражаси 10%дан ошиб кетди. Нима сабабдан АҚШ иқтисодиёти шундай кескин ўзгаришларни бошдан кечирди? Фактлар шундан далолат берадики, иқтисодиётда товар ва хизматлар ҳажмининг камайиши ёки ортиши орқали пуллар иқтисодий тциклларини шакллантиришда асосий ролни ўйнайди. Иқтисодий тцикллар ҳар биримизнинг фаровонлигимизга таъсир кўрсатади. Масалан, ишлаб чиқариш ошса, иш топиш осон бўлади, аксинча, ишлаб чиқариш пасайса, иш топиш қийинлашиши мумкин. 3-расмдаги график 1950 йилдан 2011 йиллар оралиғида пул массасининг ўсиши динамикаси кўрсатилган. Штрихланган маълумотлар товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажмини тушишига тўғри келиб, ретсессия ҳолатини кўрсатади. Кўришимиз мумкинки, пул массасининг ўсиши иқтисодий тциклларни харакатга келтирувчи куч эканлиги ретсессия содир бўлишидан олдин пул массаси камайганлигида кўрингандир. Лекин хар бир пул массасининг пасайиш даври иқтисодий тушиш даври билан мос келмаган. Ушбу фанда пул ва монетар сиёсат қандай қилиб иқтисодиётга таъсир қилиши мумкинлигини тадқиқ қиламиз, шунингдек, пул миқдори ва монетар сиёсатдаги ўзгаришлар ялпи иқтисодий фаолият ва инфляцияга боғлиқлигини кўрсатувчи монетар назарияни ўрганамиз. Download 76.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling