1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш режа


Фонд бозори Оддий акция (


Download 76.67 Kb.
bet5/7
Sana20.12.2022
Hajmi76.67 Kb.
#1036442
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш

Фонд бозори
Оддий акция (ёки акция)-корхонанинг активлари ва даромадларига даъвогарлик муносабатини билдирувчи қимматли қоғоз - корхона мулкининг бир қисмини ўзида мужассамлаштиради. Акцияларни чиқариш ва сотиш – корхоналар фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш усулидир.
Фонд бозори- корхона активлари ва даромадлари (акциялар пакети)га даъвогарликни сотишга мўлжалланган бозор бўлиб, АҚШда кенг тарқалган ва ривожланган.(Кўпинча “бозор” деб юритилади) АҚШда акциялар котировкаларининг (нархларининг) кескин тебраниши кечки янгиликларда албатта шархланиб борилади. Бу давлатда кўпчилик акциялар нархининг тебранишида спекулятсия (чайқовчилик) қиладилар. Бу каби орерацияларни муваффақиятли амалга оширилганлигидан баъзилар чексиз қувончга, айрим ҳолларда бундай орерациялар бошқалар учун мумкин бўлган йўқатишлардан қайғуга ҳам айланиши мумкин. Фредерик С. Мишкин Фонд бозорига нисбатан улкан эътиборни оддийгина тушунтиришда ифодалайди, яъни, унинг фикрича, бу шундай жойки бу эрда одамлар жуда тез бой ( ёки қашшоқ) бўлишлари мумкин.
2000 йилдаги қатор юқори технологик катта корпоратсиялар фаолиятининг синиши фонд бозори учун қаттиқ силкиниш бўлди ва 2002 йилга келиб акцияларнинг нархи 30 % га камайди. 2007 йилда эса нархлар барча даврлардагиданда юқори бўлган ва 14000 даражадан юқорига ўсди, фақатгина 2009 йилда 8000 дан пастга тушди, аммо 2011 йилгача 12000 дан ошиб тикланди. Акциялар нархининг кескин тебраниши одамларнинг бойлик даражасига таъсир кўрсатади ва оқибатда уларнинг истеъмолга мойиллигига таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, фонд бозорининг кўрсаткичлари инвеститсион қарорларни қабул қилишга хам таъсир кўрсатади, сабаби чиқарилган акциялар пакетини сотишдан келиб тушиши мумкин бўлган тушум суммаси сўнгиларининг нархи билан аниқланади. Корхона акциялари нархининг юқорилиги катта ҳажмдаги пул маблағларини ишлаб-чиқариш кучлари ва асбоб – ускуналарни сотиб олишга сарфлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида акция — ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. Мамлакатимизда фонд биржаси ҳам фаолият юритиб фонд биржаси — оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи юридик шахс бўлиб унда фонд биржаси иштирокчилари ўз фаолиятини олиб боради ва савдоларда фаол иштирок этишади.
Шунингдек, ушбу курсда фонд бозорининг молиявий тизимдаги роли таҳлил қилинади, акциялар нархининг тебранишини белгиловчи омиллар кўриб чиқилади.

Download 76.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling