1-мавзу: «Пул ва банклар» фанининг предмети ва вазифалари. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функсиялари


Пулнинг функсиялари ва уларга тавсиф


Download 83.37 Kb.
bet4/9
Sana27.12.2022
Hajmi83.37 Kb.
#1067514
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu-pulning mohiyati va funksiyalari

3. Пулнинг функсиялари ва уларга тавсиф.

Иқтисодий адабиётларда пулнинг функсиялари хусусида 2 илмий мактаб олимларининг қарашлари мавжуд:



  1. Европа мактаби.

  2. Америка мактаби.

Европа мактаби пулнинг 5 функсияси хусусида хулосага келган:

  1. Қиймат ўлчови функсияси. Барча товарлар ва хизмталар қиймати умумий эквивалент бўлган пулда ўлчанади. Ҳозирги даврда олтиннинг алмашилмайдиган қоғоз ва кредит пуллари бу функсияни бажармоқда.

Қоғоз пул Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилади. Масалан: АҚШда 1 доллардан 10 долларгача бўлган купюралар АҚШ Ғазначилиги томонидан муомалага чиқарилади. АҚШда Молия вазирлиги йўқ. Бу вазифани АҚШ Ғазначилиги бажаради.
Англияда тангалар Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилади. Кредит пуллар бу банкноталар бўлиб, Марказий банклар томонидан муомалага чиқарилади.
Ўзбекистонда муомаладаги барча пул бирликлари банкноталар ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки активлари билан таъминланади.

  1. Муомала воситаси функсияси. Бунда товар-пул ёки пул-товар оператсияси бир вақтнинг ўзида юз беради, яъни товарлар насияга сотилмайди.

  2. Тўлов воситаси функсияси. Бунда товарлар тўлов муддати кечиктирлиб сотилади. Шунингдек, кредит ва молия муносабатларидаги тўловлар ҳам пулнинг тўлов воситаси функсиясига киради. Масалан: кредит олган мижоз банкка кредитнинг асосий қарз суммаси ва фоизларини қайтаради. Бундан ташқари корхоналар солиқ тўловларини амалга оширади, турли хилдаги жарималар тўловларини тўлайдилар.

  3. Жамғариш воситаси функсияси. Бунда нақд ва нақд бўлмаган пуллар жамғарилади. Аҳоли, корхоналар ўзларининг бўш пул маблағларини банкларга муддатли ёки жамғарма депозит ҳисоб рақамаларида сақлайдилар. Аҳолининг қўлида турган ҳар қандай пул то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси функсиясини бажаради. Корхоналарнинг жорий ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳам то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси функсиясини бажаради.


  4. Download 83.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling