В. Марказий сайлов комиссияси
С. Олий Мажлис
Д. Участка комиссияси
************************************
4-МАВЗУ. РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИНИНГ ОВОЗ БЕРИШ КУНИДАГИ ФАОЛИЯТИ
1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатинг?
А. Паспорт, талабалик гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
В. Паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
С. ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, иш жойи гувоҳномаси, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
Д. Паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, иш жойи гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
2. Овоз бериш куни референдум участкасида соат 08:00да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграганидан сўнг биринчи бўлиб қандай ҳаракат амалга оширилади?
А.Участка комиссияси аъзоларига вазифалари тақсимланади
В. Овоз бериш қутиларининг бўшлиги текширилади ва улар бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбаланади, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади
С. Участкадаги рўйхат бўйича овоз берувчи фуқароларнинг сони, олинган бюллетенлар сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |