1-МАВЗУ. РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
1. Участка комиссиясида комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари ким томонидан белгиланади?
А. Участка комиссияси раиси
В. Округ комиссиялари ва участка комиссиялари раислари ва ўринбосарлари
С. Участка комиссияси раиси ёки раис ўринбосари
Д. Округ комиссияси раиси
2. Участка сайлов комиссияси тузилгандан сўнг бир кунлик муддатда участка комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилади?
А. Участка комиссияси аъзолари томонидан фуқароларнинг ҳар кунлик қабулини ташкил этиш
В. Участка комиссиясининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш
С. Участка комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш
Д. Барча жавоблар тўғри
3. Кимлар референдум ўтказувчи участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас?
А. Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳига кирувчи аъзолар
В. Юрисконсультлар, адвокатлар
С. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари
Д. Хорижий тилларни биладиган мутахассислар
4. Округ ва участка комиссиялари аъзоларига қуйидаги қайси талаблар қўйилмайди?
А. 21 ёшга тўлган бўлиши
В. Ўрта ёки олий маълумотга эга бўлиши
С. Қоида тариқасида, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлиши
Д. Ўзбекистон ҳудудида камида беш йил яшаган бўлиши
5. Участка комиссияси округ комиссияси томонидан комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва неча нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади?
А. 6 – 8 нафар
В. 5 – 6 нафар
С. 5 -19 нафар
Д. 9 нафар
Do'stlaringiz bilan baham: |