1-мавзу. Референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий жиҳатлари


Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти қайси ташкилот томонидан белгиланади?


Download 44.81 Kb.
bet12/17
Sana17.06.2023
Hajmi44.81 Kb.
#1521089
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-МАВЗУ ТЕСТ (1)

20. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти қайси ташкилот томонидан белгиланади?

А. Округ комиссиялари


В. Марказий сайлов комиссияси
С. Олий Мажлис
Д. Участка комиссияси


4-МАВЗУ. РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИНИНГ ОВОЗ БЕРИШ КУНИДАГИ ФАОЛИЯТИ



  1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатинг?

А. Паспорт, талабалик гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома


В. Паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
С. ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, иш жойи гувоҳномаси, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома
Д. Паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, иш жойи гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома

2. Овоз бериш куни референдум участкасида соат 08:00да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграганидан сўнг биринчи бўлиб қандай ҳаракат амалга оширилади?


А. Участка комиссияси аъзоларига вазифалари тақсимланади


В. Овоз бериш қутиларининг бўшлиги текширилади ва улар бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбаланади, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади
С. Участкадаги рўйхат бўйича овоз берувчи фуқароларнинг сони, олинган бюллетенлар сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилинади
Д. Участка комиссиясининг раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилади

3. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи фуқаро ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига кимларни таклиф қила олмайди?


А. Яқин қариндошларини


В. Бошқа овоз бераётганларни
С. Референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини
Д. Бирон-бир партия аъзоси бўлган овоз бераётган фуқароларни

4. Кимларга овоз бериш бюллетенини бериш таъқиқланади?


А. Референдум участкасига қариндоши билан келган овоз берувчи фуқарога


В. Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога
С. Участка комиссияси аъзосига қўполлик қилган овоз берувчи фуқарога
Д. Барча жавоблар тўғри

5. Референдум куни участка комиссияси биносида кимлар ҳозир бўлиши мумкин?


А. Бошқа участкадаги овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи фуқаролар


В. Референдум участкасидаги овоз берувчи фуқаролар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи фуқаролар, Миллий гвардия ва прокуратура ходимлари
С. Тегишли участка, округ комиссияси, МСК аъзолари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, ички ишлар ва прокуратура ходимлари
Д. Тегишли участка, округ комиссияси, МСК аъзолари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, референдум участкасидаги овоз берувчи фуқаролар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи фуқаролар

6. Овоз берувчи фуқарога бир донадан ортиқ бюллетень берилмаслигини кимлар таъминлайди?


А. Сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар


В. Оммавий ахборот воситалари вакиллари
С. Участка комиссияси аъзолари
Д. Барча жавоблар тўғри

7. Овоз бериш қутиларининг бўшлиги текширилиб, бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбаланиб, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда қандай ҳужжат тузилади?


А. Баённома


В. Маълумотнома
С. Далолатнома
Д. Қарор

8. Фуқаро турган жойида овоз бериб бўлганидан сўнг бу овоз берувчи фуқаролар рўйхатида қандай қайд этилади?


А. Рўйхатда овоз берувчи фуқаронинг фамилияси қаршисига «турган жойида овоз берди» ёзуви киритилади.


В. комиссия аъзолари участка раисига алоқа воситалари ҳақида маълум қилганларидан сўнг, раис томонидан рўйхатгга "овоз берди" ёзуви киритилади
С. Рўйхатда овоз берувчи фуқаронинг фамилияси қаршисига «уйида овоз берди» ёзуви киритилади.
Д. Рўйхатда овоз берувчи фуқаронинг фамилияси қаршисига «овоз берди» ёзуви киритилади.

9. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенларининг тақдири нима бўлади?


А. Ҳисобга олиниб борилади


В. Овозларни санаб чиқиш жараёнида бекор қилинади
С. Алоҳида сақланади
Д. Барча жавоблар тўғри

10. Участка комиссиялари овоз бериш куни кимларга ва қандай асосларга кўра турган жойида овоз беришни ташкил этади


А. Соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаганларнинг илтимосига кўра


В. Овоз бериш куни референдум участкасига келишни хоҳламаган овоз берувчи фуқароларнинг талабига биноан
С. Ногирон ва ёлғиз қарияларга
Д. Барча жавоблар тўғри

11. Овоз бериш куни референдум участкасида соат 08:00да тартиби бўйича нима бўлиши керак?


А. бюллетенлар тарқатилади
В. барча фуқораларнинг паспортлари йиғиб олинади
С. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди
Д. Барча жавоблар тўғри

12. Стационар ва кўчма овоз бериш қутилари қандай тарзда ёпиқлигини таъминлайди?


А. Қапқоғни йип билан боғлаб сургучлайди
Б. бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди
В. Калит билан ёпади
Д. Уларни ёпишга ҳожат йўқ

13. Маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилари участкага келганида ...


А. Бориб аъзоларга семинар-тренинг ўтади
Б. Овоз берувчи фуқароларга овоз бериш тартибини тушунтиради
В. Участка комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан рўйхатга олинади
Д. Овоз бериш бюлетенини олиб овоз беради

14. Участка комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан овоз бериш бошланганлиги ҳақида ...


А. Мақола ёзади
Б. алоқа воситалари орқали МСКга хабар беради
В. алоқа воситалари орқали округ комиссиясига хабар беради
Д. алоқа воситалари орқали ИИВга хабар беради

15. Овоз берувчи фуқароларга тақдим этилган бюллетенлар сонининг ҳисоби...


А. ҳар соатда юритиб борилади
Б. ҳар икки соатда юритиб борилади
В. ҳар уч соатда юритиб борилади
Д. ҳар беш соатда юритиб борилади

16. Участка комиссияси участкадаги рўйхат бўйича овоз беришда иштирок этувчи ҳар бир овоз берувчи фуқарога...


А. бир донадан ортиқ бюллетен берилмаслигини таъминлайди
Б. икки донадан ортиқ бюллетен берилмаслигини таъминлайди
В. уч донадан ортиқ бюллетен берилмаслигини таъминлайди
Д. Табассум қилади

17. Овоз бериш референдум куни соат ...


А. 06.00 дан 20.00 гача ўтказилади
Б. 07.00 дан 19.00 гача ўтказилади
В. 08.00 дан 20.00 гача ўтказилади
Д. 08.00 дан 19.00 гача ўтказилади

18. Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога ...


А. Бир дона бюллетень берилади
Б. Икки дона бюллетень берилади
В. бюллетень бериш таъқиқланади
Д. Хохлаганича бюлетень берилади

19. Кузи ожиз ёки ногирон овоз берувчи фуқаронинг илтимосига биноан бюллетенни тўлдириш учун ...


А. Брайль алифбоси асосида тайёрланган бюллетень берилади
Б. Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет берилади
В. Очки берилади
Д. Унинг ўрнига овоз берилади

20. Бузиб қўйилган бюллетен фуқаронинг илтимосига кўра...


А. Овоз бериш қутиса ташлаши мумкин
Б. Иккитаси алмаштириб берилиши мумкин
В. Овоз бериш ман қилиниши мумкин
Д. янгиси билан алмаштирилиши мумкин



Download 44.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling