1-мавзу: Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: модулли-кредит тизими. Режа


Download 0.51 Mb.
bet9/19
Sana09.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1467214
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
2.2.1 ECTS модул кредит

Таълим тизимлари. Франция таълим тизимининг дастлабки босқичини мактабгача тарбия ташкил этади. Бу босқични "Оналар мактаби" деб ҳам юритилади. Бундан кўзланган асосий мақсад болаларнинг мактабдаги шароитини ўз шароити билан яқинлаштириш, уларга оиладагидек илиқ муносабатни шакллантиришдан иборат. Уларни мустақил ҳолда ҳамм, мактабларнинг бошланғич синфлари базасида ҳам ташкил этилган. Франция таълим тизимида болаларнинг гўдаклик чоғиданоқ мактабда ўқитиш учун тайёр ҳолда олиб келиш ғоят муҳим масала ҳисобланади.
Мактабгача тарбия босқичида тарбияланувчилар қуйидагича табақалаштирилган:
Кичик гуруҳ 2 ёшдан 4 ёшгача;
Ўрта гуруҳ 4 ёшдан 5 ёшгача;
Катта гуруҳ 5 ёшдан 6 ёшгача.
5-6 ёшлилар мактабга тайёрлов гуруҳи бўлиб, уларга Францияда 100 фоиз шу ёшдаги болалар қамраб олинган. Болаларни мактабга тайёрлаш учун алоҳида дастур ва дарсликлар мавжуд.
Бошланғич таълим[23].
Францияда бошланғич мактабларга 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар жалб қилинадилар. Бошланғиш таълим барча учун мажбурий ва бепул.
Бошланғиш таълимга қўйилган асосий талаб ўқувчиларга ифодали ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш малакасини беришдан иборатдир.
Францияда таълим олаётган чет эл фуқаролигига мансуб кишиларнинг фарзандларига уларнинг ватани, халқи, тарихи, тили ва адабиётини ўрганиш учун факултатив курслар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бошланғич синфлада ўқиш 5 йил бўлиб, ўқиш 3 босқичга бўлинади:
- Тайёрлов босқич - 1 йил.Бунда болалар ҳисоблашга, ўқиш ва ёзишга, куйлашга, ўйлашга, табиат манзараларини томоша қилишга ва ундан баҳра олишга, жисмоний машқлар билан машғул бўлишга мактабнинг турли спорт тадбирларида иштирок этишга, меҳнат қилишга ўргатиладилар. Ўқиш машғулотлари эрталаб соат 9 дан 12 гача, ҳамда соат 14 дан 16 гача 5 соат давом этади. Овқат пуллик, лекин жуда арзонлаштирилган.
- Иккинчи босқич -элементар курс бўлиб, бу 2 йил давом этади. Тайёрловдаги билимлар янада такомиллаштирилади. Тайёрлов бўлимида бир ўқитувчи ишласа, элементар босқичда 2 ўқитувчи (ҳар бири бир йилдан) ишлайди.
- Учинчи босқич- чуқурлаштирилган босқич. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов ва элементар босқичдаги билимлари янада чуқурлаштирилади. Дастурларда ўқув предметларининг барчасига уч босқич бўйича аниқ, алоҳида-алоҳида талаблар қўйилади.
Масалан:
Ўқиш

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling