1-мавзу: Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: модулли-кредит тизими. Режа


Download 0.51 Mb.
bet6/19
Sana09.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1467214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2.2.1 ECTS модул кредит

1.1.1-чизма.
Корея ўқув юртларининг турлари[16]
(2019 йилги маълумот)



Ўқув юртлари

Ўқув юртлари сони

1

Университетлар

162

2

Коллежлар

174

3

Сиртқи университетлар

2

4

Ўқитувчилар институти

13

5

Очиқ университетлар

22


Жами:

373

2019 йилги маълумотга асосан эса олий таълим муссасалари сони 375 тага етган.
Ушбу тизимда таълим тўрт йилдан иборат бўлган университетлар юқори ўринни эгаллайди. Университетларнинг битирувчиси таълим муддати икки йил бўлган магистратурага кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Келажакда мактабларда ишлаш учун педагоглар тайёрлайдиган ўқитувчилар институти университетларга яқин туради.
Мамлакатда ягона сиртқи олий ўқув юрти - Сеулдаги сиртқи университет ўзига ҳос аҳамиятга эга. “Очиқ университетлар” нинг вазифаси ҳам шунга ўхшаш бўлиб, уларга ишлаб чиқаришда ишлаётганларгина кириши мумкин, уларда кириш имтиҳонлари йўқ. Жанубий Кореяда коллежларнинг асосий вазифаси малакали ишчилар ёки бўғин идора хизматчиларини тайёрлашдир. Талаба коллежни тугатгач, назарий жиҳатдан бирданига университетнинг иккинчи ёки учинчи курсига кириш учун харакат қилиши мумкин. Шу билан бирга махсус ўтиш имтиҳонини топшириб, бошқа мутахассислик бўйича ҳам кириши мумкин.
Бакалавриат. Ўқиш муддати 4 йил. Талабалар 140-150 кредит соат атрофида таҳсил оладилар. Тиббиёт соҳасида ўқиш 6 йил давом этади ва 180 кредит соат ўқишади. Ўқиш тугагач, бакалавр даражасини олганлиги ҳақидаги диплом берилади. Типик йирик корейс университетлари таркибида 10 тадан 20 тагача факльтетлар бор. Факультетлар америкача термин билан “коллихлар”, яъни корейсча “тэхак” деб аталади. Кореяда ўқув жараёнига ахборт технологияларини жорий қилишга алоҳида эътибор берилади. Натижада Жанубий Корея дунёда ўз мактаб ва таълим муассасаларини компьютер ва интернет билан тўлиқ таъминлаган иккинчи давлатга айланди.
Магистратура. Ўқиш муддати 2-3 йил. Ўқиш якунида талабалар диссертация ёқлайдилар. Тиббиёт соҳасидаги талабалар Тиббиёт мактабининг барча талабларини бажариб, миллий имтиҳон топширадилар. Ўқиш якунида магистрлик даражаси берилади.
Докторантура. Ўқиш муддати 3-4 йил. Ўқиш якунида докторлик диссертацияси ҳимоя қилинади, оғзаки ёки соҳага мос имтиҳон топширилади.
1.1.2-чизма.




Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling