1-мавзу: Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: модулли-кредит тизими. Режа
Download 0.51 Mb.
|
2.2.1 ECTS модул кредит
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фраунгофер жамияти
Макс Планка жамиятида 13000 ходим ишлайди, ундан 5000 таси олимлар бўлиб, жамиятнинг йиллик бюджети 1,4 млрдни ташкил этади. Гельмгольц жамиятида 26,5 минг ходим ишлайди, ундан 8000 таси олимлар бўлиб, жамиятнинг йиллик бюджети 2,35 млрдни ташкил этади. Фраунгофер жамиятида 26,5 минг ходим ишлайди, жамиятнинг йиллик бюджети 1,2 млрдни ташкил этади. Лейбниц жамиятида 13,7 минг ходим ишлайди, жамиятнинг йиллик бюджети 1,1 млрдни ташкил этади.
Университетлар бир йилда илмий тадқиқотларга 9,2 млрд евро сарфлайди. Йирик немис ва чет эл компаниялари Германия ҳудудидаги тадқиқот марказларини молиявий қўллаб-қувватлайди. Германия университетлари талабалари ўрганадиган фанлар ва дарс жадвалини ўзлари танлайдилар, яъни ҳар бир семестр учун мустақил дастур тузадилар. Ўқув йили 15 октябрдан бошланиб, 2та семестрдан иборат. Ҳар бир семестр охирида талаба ўзи қатнашган махсус курс ва маърузаларнинг махсус сертификатини йиғади, сертификатларнинг керакли сонини тўплагач, имтиҳон топширишга рухсат сўрайди. Олий ўқув юртларининг иккинчи типи – махсус олий мактабларда ўқиш тизимли ташкил этилган. Бунда талабалар аниқ ўқув режаси ва имтиҳонлар жадвалига амал қиладилар, шу тариқа олий таълимни 4 йилда тугатишлари мумкин. Германияда ижтимоий льгота тизими ривожланган, кўпгина шаҳарлардаги талабалар учун жамоат транспорти текин. Шунингдек, театр, музей, кинотеатр ва б. ерларга бориб айланиш учун чегирмалар мавжуд. Тайёрлов коллежларида, университетдаги каби текин ўқитилади. “Абитур” дипломи акс этган таълим стандартига кўра университетга одатда имтиҳонсиз киради. - у ниверситетлар ва институтлар; махсус ОЎЮлари; - педагогик ва теологик ОЎЮлари; бошқарув ва санъат олий мактаблари; касбий олий мактаблар (академия).Таълим босқичлари: Асосий таълим – 4 йил. (педагогик таълим бундан мустасно – 3 йил). Амалиёт – 18 ой. Имтиҳон топшириш ва диплом олиш[11]. Германияда немис ва чет эллик талабалар ўртасида нафақат университетлар, балки махсус олий ўқув юртларига киришни ҳоҳловчилар ҳам кўп. Бу махсус олий ўқув юртларида 22000 чет эллик талабалар таҳсил оладилар. Махсус ОЎЮ (Fachhocschulen)ларида ўқиш қисқартирилган ва амалий вазифаларга йўналтирилган. Бундай ОЎЮларида муҳандислик иши, иқтисодиёт ва менеджмент, қишлоқ хўжалиги, компьютер мутахассислиги бўйича юқори билимлар олиш мумкин. Университетлардан фарқли ҳолда махсус ОЎЮ докторлик даражасини бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу таълим муассасасини битиргач, Diplomgrad (2-босқич) берилади ва бу академик даража ҳисобланади. Касбий академиялар (Berufsakademien) маълум фанлар бўйича III босқич таълимини беради. Бу ерда таълим ишлаб чиқариш муассасаларида амалий тайёргарлик билан бирга олиб борилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling