1-мавзу: “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети


Download 60.11 Kb.
bet9/19
Sana18.06.2023
Hajmi60.11 Kb.
#1565305
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
1 маъруза Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фони буйича

Махсус солиқ режимлари

Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:

1) айланмадан олинадиган солиқ;

2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;

3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби;

4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.

Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.

Солиқларнинг элементлари

Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда солиқнинг барча элементлари аниқлаб қўйилган тақдирдагина солиқ белгиланган деб ҳисобланади.

Бундай солиқ элементларига қуйидагилар киради:

1) солиқ солиш объекти;

2) солиқ базаси;

3) солиқ ставкаси;

4) солиқ даври;

5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби;

6) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;

7) солиқни тўлаш тартиби.

Солиқни белгилашда солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиши учун асослар назарда тутилиши мумкин.

Солиқ солиш объекти

Солиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради.

Ҳар бир солиқ Солиқ кодексининг махсус қисмига мувофиқ белгиланадиган мустақил солиқ солиш объектига эга бўлади.

Солиқ базаси

Солиқ базаси солиқ солиш объектининг қиймат, физик ёки бошқа хусусиятини ифодалайди.


Download 60.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling