1-мавзу: “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети


Солиқ қарзи ва пеня ҳисоблаш тартиби


Download 60.11 Kb.
bet12/19
Sana18.06.2023
Hajmi60.11 Kb.
#1565305
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
1 маъруза Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фони буйича

Солиқ қарзи ва пеня ҳисоблаш тартиби
Солиқ кодекси мақсадида ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек Солиқ кодексида белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг солиқ қарзи барча солиқлар бўйича ҳам, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида ҳам аниқланиши мумкин.
Солиқ қарзини тўлаш, шу жумладан уни солиқ органлари томонидан ундириш чоғида тўлаш қуйидаги тартибдаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1) солиқлар суммаси;
2) ҳисобланган пенялар;
3) жарималар.

Тан олинган солиқ қарзи – солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарз.

Умидсиз қарз – суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши туфайли ёхуд банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз.


Муддатида тўланмаган солиқ ва йиғимларга пеня ҳисоблаш тартиби:
Солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир.
Тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланади.
Пенялар, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади.
Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисида ариза берилганлиги тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига пенялар ҳисобланишини тўхтатиб турмайди.
Солиқ тўловчи, унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатилиши ёки пул маблағларига тақиқ қўйилиши шаклидаги солиқ органининг ундириш тўғрисида таъминот чоралари ҳақидаги қарори қабул қилинганлиги сабабли тўлай олмаган солиқ қарзига пеня ҳисобланмайди. Бундай ҳолда пенялар кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бутун амал қилиш даври учун ҳисобланмайди.
Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликни қўллашга доир бошқа масалалар бўйича молия ёки солиқ органи (унинг мансабдор шахси) томонидан ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига ёки номуайян доирадаги шахсларга берилган ёзма тушунтиришларни бажариши натижасида солиқ тўловчида ҳосил бўлган солиқ бўйича қарз суммасига пеня ҳисобланмайди.
Пенялар солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида солиқ органининг солиқ тўловчига юборилган асосли фикрини бажариши натижасида солиқ тўловчида ҳосил бўлган солиқ бўйича қарз суммасига ҳам ҳисобланмайди.
Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади.
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Пенялар тегишли солиқ тўланадиган бюджетга (давлат мақсадли жамғармасига) тўланади.

Download 60.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling