– Солиқ солишнинг аниқлиги ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги принципи; – Адолатлилик принципи; – Ошкоралик принципи.
Солиқ деганда Солиқ кодексида белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади. Йиғим деганда бюджет тизимига Солиқ кодексида ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади. Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган солиқлар 1) қўшилган қиймат солиғи; 2) акциз солиғи; 3) фойда солиғи; 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ижтимоий солиқ. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодекси билан тартибга солинади. Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |