1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


-Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили


Download 71.02 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi71.02 Kb.
#1578033
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Mavzu. крилчаси

-Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили. Солиқ солишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқ солиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизантал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизантал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ солишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни назарда тутади.
-Солиқ солишнинг оддийлик ва ҳолислик тамойили. Бу тамойил солиқ солиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим етиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштириш, шунингдек солиқларнинг енг мухим турлари бўйича ягона ставкалар белгилаш, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади.
-Солиқ солишнинг бошқаришга қулайлик тамойили. Самарали солиқ тизимига қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка еришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши тушунарли бўлишига боғлиқ.
-Солиқ солишнинг солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш тамойили. Ушбу тамойил давлат ва солиқ тўловчилар томонидан солиқларни йиғиш учун кетадиган ҳаражатларни мумкин қадар камайтиришни кўзда тутади.
-Солиқ солишнинг солиқ ставкаларини қиёслаш тамойили. Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги ҳудди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган ҳўжалик фаолияти шарт шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу ҳол Республика иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади.


1.3.Солиқларнинг функсиялари ва вазифалари. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга ега бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади. Солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функсияларидан келиб чиқади. Ҳар бир иқтисодий категорияънинг ўз функсияси мавжуд. Солиқ ҳам мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган функсияларга ега бўлиб, бу функсиялар солиқ категориясининг амалдаги ҳаракатини ифодалайди. Функсия деганда, одатда категорияънинг ҳаётда кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий харакатларини тушуниш лозим.
Солиқларнинг функсиялари тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида солиқлар икки функсияъни бажаради, деган қараш кенг тарқалган еди. Бу икки функсия сифатида фискал ва назорат функсиялари тан олинарди. Уларнинг фикрига кўра, енг асосий функсия бу солиқларнинг фискал функсиясидир, чунки фискал функсиясиз назорат функсиясининг мавжуд бўлиши мумкин емас.
Ғарб иқтисодчилари кўпчилигининг назариялари англиялик иқтисодчи Ж.М.Кейнснинг концепциясига асосланади. Бу концепцияга кўра, солиқлар фискал функсиясидан ташқари иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш ва даромадларни бошқариш воситаси функсияларига ега, солиқнинг бу функсиялари уни иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади.
Неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган Л.Харрот, Н.Калдор, А.Хансен ва П.Самуелсонларнинг фикрига кўра, солиқлар иқтисодиётни тартибга солиш функсиясига ега. Улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан бу функсияъни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар.
Солиқларнинг даромадларни бошқариш функсияси юзага келишига француз иқтисодчиси Е.Д.Жирарденнинг назарияси асос бўлган. Бу назарияга кўра, солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият аъзолари ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. Ҳозирги кунда бу назарияънинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар А.Илерсик, Г.Коул, француз иқтисодчилари М.Клюдо, Ж.Фурасте ҳисобланишади. Уларнинг фикрига кўра, давлат солиқлардан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди. Бу назариялар солиқларнинг даромадларни тартибга солиш функсияси мавжуд деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлди.
И.Малмигиннинг фикрига кўра, солиқлар уч функсияъни бажаради, яъни фискал, тақсимлаш ва рағбатлантириш. Унинг фикрига кўра биринчи функсия давлат даромадлари манбаларининг ташкил топиши билан боғлиқ, иккинчиси ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг даромадларини тақсимлашни назарда тутади. Рағбатлантириш функсияси турли имтиёзлар ва енгилликлар бериш йўли билан амалга оширилади.8
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ғарб иқтисодий адабиётларидаги даромадларни бошқариш функсияси И.Малмигинда тақсимлаш функсияси сифатида намоён бўлмоқда.
Солиқларнинг функсиялари уларнинг моҳиятини амалиётда ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай екан, функсия доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб ертага йўқ бўлиб кетадиган ҳолатлар солиқ функсияси бўла олмайди. Демак, функсия категорияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган воқеликни ифодалайди. Шундай услубий ёндашишдан келиб чиқиб солиқлар функсиясини аниқлаш керак.
Солиқларнинг функсиялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган емас. Кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функсиялари хос деб таъриф беришади.
Фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функсияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
1. Солиқнинг фискал функсияси.
2. Тартибга солиш функсияси.
3. Рағбатлантириш функсияси
4. Солиқнинг назорат функсияси.
5. Солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функсияси.
1. Солиқларнинг асосий функсияси - фискал функсия ҳисобланиб (лотинча фисcус сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функсияънинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппарати, мамлакат мудофааси, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига ега бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал опган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқларни фискал функсиясининг енг муҳим елементи ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан фискал функсияънинг аҳамияти ошиб боради. Ишлаб чиқариш ижтимоий тусдалигининг чуқурлашиши фан-техника тараққиётининг ривожланиш муносабати билан асосан солиқлар ҳисобига шакллантириладиган молиявий ресурслар оқимини кўпайтиришнинг реал зарурати юзага келади. Давлат иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга кўпроқ еътибор берган сари кўп молиявий ресурсларни сарфламоқда, лекин солиқ тизими ўзининг фискал функсияси ва вазифаларини бажариши жараёнида ишлаб чиқариш ўсишига, жамғариш жараёнига ҳалал бермаслиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги ҳамда миллий иқтисодиётнинг умумий тузилмасида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги керак.
Солиқларнинг ушбу функсияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади.
Жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларнинг бир қисми қайта тақсимланади. Бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа қонун хужжатларда белгиланган ставкалар бўйича солиққа тортилади.
Айрим солиқ турлари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитларини ўзгартиришга мажбур етиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта тақсимлашга олиб келади.
2. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функсияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчанлик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан миллий иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайян «солиқ муҳити»ни яратади. Ушбу функсия орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармояънинг бир тармоқдан солиқ муҳити енг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради.
Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функсиясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб бо­ради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига ега бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади.
3. Рағбатлантириш функсияси солиқ тизимининг енг муҳим функсияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга, шунингдек хорижий инвестициялар фаолиятини жонлантиришни рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функсияси орқали давлат миллий иқтисодиёт тараққиётини рағбатлантиради, бу би­лан фискал функсияъни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функсияси орқали рағбатлантириб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг еркин фаолият кўрсатиши таъминланади.
4. Солиқларнинг назорат функсияси солиқ тўловчи томонидан тақдим етилган солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини тахлилий ишларни амалга оширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради.
5. Солиқларни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функсияси ҳам муҳим аҳамият касб етиб, бу функсия орқали харажатлар ҳажми ва солиқлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функсияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарур. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади.
Биз солиқ функсияларини қисқача кўриб чиқишимиз солиқлар молия ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқаришимиз учун имкон беради.
Солиқлар бажарадиган вазифалар кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчилигида умумий ўхшашликларга ега. Ана шундай анъанавий солиқ вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш. Солиқларнинг фискал функсияси ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадларига хизмат қилади. Бу вазифани ҳал қилиш давлатнинг иқтисодиётга қай даражада аралашувига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, солиқларнинг фискал функсияси шунчалик фаол бўлади. Аммо солиқларнинг ушбу вазифаси фақат иқтисодий жараёнларни қамраб олмайди, балки давлатнинг ноишлаб чиқариш харажатлари кўпайиши ҳам давлатнинг ортиқча молиявий ресурсларга муҳтожлигини келтириб чиқаради.
2. Мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг ушбу вазифасини бажариши ўзига хос хусусиятларга ега. Асосий хусусиятларидан бири шундаки, ҳозирги кунда сармояларнинг асосий қисми савдо ва хизматлар соҳасига йўналтирилаётганлиги ташвишли ҳолдир. Бунинг асосий сабаби фойда нормасининг бу соҳаларда катталигидир. Солиқлар сармояларни бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришнинг қудратли воситаси бўлиши керак.
3. Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш. Солиқлар деярли барча мамлакатларда ушбу вазифани бажаради. Чунки улар аҳоли даромадларини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Даромадлардан олинадиган солиқ ставкаларининг енг юқори чегарасини сезиларли даражада пасайтириш ишчи кучининг таклифи билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиши мумкин.
ХХ асрнинг 70-80 йилларда Швецияда солиқ ставкаларини аҳоли даромадларига прогрессив равишда қўллаш малакали ишчиларнинг бошқа мамлакатлар томон миграциясига олиб келган.
4. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг самарадорлик ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка еришиш. Амалдаги солиқларга барқарорлик ва мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги солиқларнинг узоқ муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади. Миллий ва хорижий инвесторлар капитал қўйилмаларини амалга оширар екан, улар ўзларининг солиқ мажбуриятларини аниқ билиши керак. Солиқ турлари ва ставкалари барқарор ва тез-тез ўзгармайдиган бўлиши керак. Солиқ тизимига мустаҳкам ишонч бўлган тақдирда узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳаракати ошиб боради.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан ташқари, муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида ҳам улардан фаол фойдаланиш мумкин. Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши, ташқи савдонинг еркинлаштирилиши, меҳнат бозорининг ислоҳ қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат тузилмаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруратини юзага келтиради. Бу вазифани солиқ ставкаларини табақалаштириш йўли орқали ҳал етиш мумкин.
Шундай қилиб, солиқларнинг вазифалари уларни амалга ошириш муддатига қараб, қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли вазифаларга бўлинади. Бу вазифалар мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади. Солиқлар нафақат давлат бюджетининг тушумларига бўлган еҳтиёжларни қондиришга, балки давлат даромадларини бюджетнинг ўрта муддатли режада ҳаётийлигини яхшилаш мақсадида мослашувчанлигини амалга оширишга ҳам хизмат қилиши мумкин.



Download 71.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling