1-мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими


“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанинг бошқа жиноят-ҳуқуқий фанлар тизимидаги ўрни, улар билан боғлиқлиги


Download 46.67 Kb.
bet5/7
Sana09.04.2023
Hajmi46.67 Kb.
#1345680
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни (1)

3. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанинг бошқа жиноят-ҳуқуқий фанлар тизимидаги ўрни, улар билан боғлиқлиги.
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” ўқув курси моҳиятига кўра ҳамда бошқа юридик фанларни ўрганиш учун кириш ва улар ҳақида умумий тассавур ҳосил қилувчи фан ҳисобланади. Унда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти ва уларнинг ваколатлари тўғрисида энг умумий тушунчалар берилади.
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсини ўрганиш мазкур курсни ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари билан ўзаро алоқада ўзлаштирилишини назарда тутади.
- Мазкур фан “Конституциявий ҳуқуқ” билан чамбарчас боғлиқ. “Конституциявий ҳуқуқ” нормаларга асосланган ҳолда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг давлат ва жамоат институтларининг тизимида ўрни ва роли ҳақидаги материалнинг тизимли баён қилиниши амалга оширилади, таҳлил қилинаётган органлар ташкилий тузилиши ва фаолиятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган вазифалари ва принциплари деталлаштирилади.
- “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсининг услубий асоси “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” хизмат қилади. Ушбу фан давлат ва ҳуқуқ вазифаларини англашга асосий услубий ёндашувларни ўрнатиб, ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқий онг, юридик жавобгарлик каби кўплаб асосий тушунчаларни белгилайди.
- “Маъмурий ҳуқуқ” ўқув курси ҳам мазкур фан билан боғлиқ. Маъмурий ҳуқуқ ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини ўрганади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аксарияти эса ижро этувчи ҳокимият органларнинг қаторига киради (масалан, ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини бошқарув (ижро этувчи) вазифалар билан бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва уларга бўйсунадиган муассасалар).
- “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” ўқув курси ҳуқуқнинг процессуал тармоқлари – фуқаролик-процессуал, жиноят-процессуал, иқтисодий процессуал ҳуқуқи билан боғлиқ. “Жиноят процесси” фани доирасида жиноятларни очишнинг, жиноят содир этган шахсларни фош этишнинг ҳамда мазкур шахсларга нисбатан қўлланаётган ҳуқуқий таъсир чораларини аниқлашнинг процессуал тартиби ўрганилади.
- жиноят ҳуқуқи
- фуқаролик ҳуқуқи
- “Давлат ва ҳуқуқ тарихи”
- “Прокурор назорати” фанлари билан боғлиқ.
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсининг юқорида қайд этилган фанларнинг аксариятидан асосий фарқини қуйидаги ҳолат ташкил этади: мазкур фаннинг ўрганиш жараёнида талабалар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан фақатгина танишадилар, қайд этилган фанлар эса ушбу фаолиятни батафсил ўрганадилар. Келгусида талабалар амалий фаолият тартибини, унинг мазмунини, мансабдор шахслар томонидан қонун қоидаларига мувофиқ, процессуал ҳаракатларини бажаришнинг кетма-кетлигини батафсилроқ ўрганишлари лозим бўлади.

Download 46.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling