1-мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар –


Download 46.67 Kb.
bet2/7
Sana09.04.2023
Hajmi46.67 Kb.
#1345680
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни (1)

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар – қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш, фуқаролар, меҳнат жамоалари, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашдан иборат бўлган асосий вазифасини бажарадиган махсус ваколатли органлар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлар қаторига қуйидагилар киритилади: прокуратура; суриштирув ва дастлабки тергов органлари; ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати органлари, миллий гвардия, адлия органлари, адвокатура, нотариат



Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг белгилари
1) ушбу фаолият махсус ваколатларга эга бўлган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилади;
2) суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти ҳуқуқ, шахс, жамият ва давлатни жиноий ва бошқа тажовузлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган;
3) фаолиятнинг қонунга қатъий мувофиқлиги;
4) судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида давлат мажбуров чораларини ёки юридик таъсир чораларини қўллаш;
5) юридик таъсир чоралари қонунга қатъий риоя қилган ҳолда қўлланилади, қонун ушбу чоралар қўлланилишининг асосларини ҳам, муайян ҳолатда қўлланилиши мумкин бўлган аниқ чораларни ҳам белгилайди;
6) суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорларининг мажбурийлиги.



Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлари (функциялари) ва уни амалга оширувчи органларнинг умумий таърифи

Функциялар – бу айрим бир орган ёки ташкилот фаолиятининг асосий, бош йўналишлари.


Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкил этилишини, тузилишини ва ваколатларини, биринчи навбатда, уларга юклатилган функциялар белгилайди.




Download 46.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling