1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а


Download 47.48 Kb.
bet2/12
Sana10.02.2023
Hajmi47.48 Kb.
#1186967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-mavzu

Тарбиянинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият яратишдир.
Ўсмир йигит ва қизлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу ҳақиқий ҳаёт билан яшайдилар.
2. Тарбия ҳақида тушунча.
Тарбия - аниқ мақсад ва тарихий тажриба асосида ёш авлод онгини ҳар томонлама ўстириш ва уларнинг дунёқарашини камол топтириш жараёнидир.
Тарбия жараёни - ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади.
Тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг уларга муносабатига боғлиқлигини кўрсатади. Бола фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан турли кечинмаларни қандай англаши, баҳолаши, ҳис қилиши, улардан ўзи учун нималарни олаётганлигини билиши зарур. Зеро, тарбия ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашиб бориши асосида кечади.
Тарбия жараёнида ўқувчининг онгигина эмас, балки ҳис-туйғуларини ҳам ўстириб бориш, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва одатларини ҳосил қилиш лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онги, ҳиссиёти ва иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади. У ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратади.
Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда, биринчи навбатда Шарқ мутафаккирларининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастурил амал аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фароний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тараай Улубек, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий ва фалсафий қарашлари барча замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ўз ўтмиш маданий меросини чуқур ўрганмаган ва эъзозламаган, аждод-авлодлари босиб ўтган тарихий йўлни идрок этмаган, миллий мустақиллик йўлида жон фидо қилган буюк аждодлар фаолиятидан хабардор бўлмаган инсон ўзлигини ҳеч қачон англаб етолмайди.

Download 47.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling