1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а


Download 47.48 Kb.
bet1/12
Sana10.02.2023
Hajmi47.48 Kb.
#1186967
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-mavzu


1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари
Р Е Ж А:
1. Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари.
2. Тарбия ҳақида тушунча.
3. Тарбиявий ишларнинг методологик асослари.
4.Миллий тарбия тушунчасининг моҳияти.
5.Миллий қадриятлар асосида шахс дунёқаришининг шакллантириш.
6.Умуминсоний тарбия мезонлари.


Таянч сўзлар: Тарбиявий иш, тарбиячи ва тарбияланувчи, инсонпарварлик, ахлоқий тарбия, оила, мактаб, маҳалла, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, урф-одат, қадриятлар, анъаналар, эркин фикр, жисмоний ривожланиш, шахс хусусиятлари, комил инсон фазилатлари. Миллий тарбия, маънавий, тарбиявий, иймонли, эътиқодлилик, дунёқараш, умуминсоний қадриятлар, тарихий, ижтимоий, маданий-миллий кўрсаткичлар, табиий қадриятлар, иқтисодий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қадриятлар, илмий қадриятлар, фалсафий қадриятлар, бадиий қадриятлар, диний қадриятлар.
1. Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари.
Инсон шахсининг камол топиши жуда мураккаб ва у узлуксиз узоқ жараён давом этиш орқали шаклланади. Унинг тарбиясига ота-онаси, мактаб, маҳалла, дўстлари, жамоат ташкилотлари, атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, санъат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар бевосита таъсир кўрсатади. Шундай экан, тарбия барча жамият учун, келажак авлоднинг шаклланиши учун, ҳар куни, ҳар вақт тарбия зарурий эхтиёж ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва беш ташаббус асосида белгиланган вазифаларни амалга оширишда тарбия масалалари муҳим аҳамиятга эгадир.
Тарбиянинг бош мақсади – ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, маънавий-тарихий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиб амалга жорий этишдир.

Download 47.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling