1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet33/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Онглилик ва фаоллик. Ўқувчи қилаётган ишини мазмунини яққол тасаввур қилгандагина ишга онгли равишда киришади. Бу тамойил ўқувчиларда илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ ривожланадиган бўлсин.ўқитишдаги онглилик тамойили ўқувчилардаги таълим жараёнининг аниқ мақсадларини тушуниш, ўрганилаётган далил, ҳодиса, жараёнлар ва улар ўртасидаги боғланишни тушунган ҳолда ўзлаштириб олиш, ўзлаштирилган билимларни амалий фаолиятда қўллай билиш каби меёрларни англатади.
Илмийлик ва тизимлилик. тамойили-ўқувчиларга ўргатиш учун илмий жиҳатдан асосланган, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади. Уларни танлаб олишда фан ва техниканинг энг сўнги ютуқлари ва кашфиётларидан фойдаланиш керак. Илмий билимларни эгаллаш жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқараш, тафаккур ривожланади. Ҳар бир дарсда ўқитиладиган ўқув материалининг илмий мазмуни кенг ва чуқур бўлиши ўқувчида нафақат билим, балки тафаккур ҳосил қилиши ҳамда унинг ижодий қобилиятини шакллантириши керак. Бунинг учун эса ўқитувчи ўз илмий савиясини изчил равишда ошириб бориши замонавий педогогик технологиялар, кашфиётлар ва илмий янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. Ўқувчи ўрганаётган билимлар, албатта назарий тасдиқланган ва амалда синалган бўлиши керак.
Назария ва амалиёт бирлиги. Илмий билимлар кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти эҳтиёжлари асосида пайдо бўлиб, ана шу фаолиятга хизмат қилганлиги ва ҳаёт билан боғланганлиги сабабли, бу билимларни эгаллаш учун уларни мазмунан ўзлаштириш ва амалда қўллаш лозим. Ўқувчиларни амалий фаолиятга тайёрлаш назарий билимларни эгаллаш жараёнидан бошланади. Кейинчалик у тажриба ва амалий машғулотларда давом эттирилади. Бу машғулотларда ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида тажриба шароитида олинган билимларини текширадилар, мустаҳкамлайдилар, чуқурлаштирадилар. Уларни амалда қўлланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қиладилар. Назария билан амалиёт бирлигини боғлашнинг ҳар хил шакллари мавжуддир.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling