1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet44/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Tayanch iboralar: Ta’lim vositalari. Ko’rgazmalilik. Tamoyillar. Rivojlanish istiqbollari. Elektion axborot ta'lim
Таълим — тарбия жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан таълим воситалари билан қай даражада таълимланганлигига боғлиқ бўлади.
Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситаларга таълим воситалари дейилади.
Таълим воситалари 3 га бўлинади:

Реал таълим воситалари, техник воситалар ва чоп этилган ўқув материаллари. Реал таълим воситаларига ўқитишда қўлланиладиган барча реал ёрдамчи воситалар: машиналар, тракторлар, жиҳозлар, дастгоҳлар, тайёр маҳсулотлар ва ҳоказолар киради. Техник воситаларига, проектор, кино аппарат, ўқув телевидениеси, видеомагнитафон, компютер, видеофилмлар, мултимедиа ва ҳоказолар киради. Бундан ташқари синф доскаси, доска — стенд, доска — блокнот, кодоскоплар ҳам техник воситаларга киради. Чоп этилган ўқув материалларларга чоп этилган ўтказилган барча ўқув ва кўргазмали материаллар киради.
Юқоридаги таълим воситалари ўқитувчи учун, ўқувчи учун, ҳамда дарс ўтказиш учун алоҳида вариантларини тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.
1. Ўқитувчи учун воситалар: ўқув предметини ўқитиш методикаси бўйича қўлланмалар, шахсий методика, мураккаб масалалар бўйича методик тавсиялар, ўқитувчи томонидан тайёрланган методик ишланмалар, мантиқий структура.
2. Ўқувчи учун восита дарслик, ўқув қўлланма ёки ўқитувчининг маъруза матнлар жадваллар йўл-йўриқ хариталар,топшириқ карточкалар ва ҳоказолар.
З. Дарс ўтказиш учун плакатлар, диаграммалар, моделлар, макетлар эталонлар, намойиш қилиш жиҳозлари лаборатория амалий ишларни ўтказиш учун жиҳозлар, аудиовизуал воситалар, диафилм, видеоёзувлар, диопозтивлар.
Танлаб олинган метод, шакл ва воситалар бир-бирини тўлдириши яъни уйғунлашуви керак.
Чоп этилган ўқув материалларларга таълим олувчиларга мустақил ишлашга ва уларнинг фаоллашувига кўмаклашади. Уларга: тарқатма материаллар, ишчи варақалари, назорат (тест) варақалари, матнлар, ўқув қўлланмалари ва шу кабилар киради.
Синф доскаси — ўқув материалини визуал намойиш қилишнинг анъанавий ва қулай воситасидир. Ундан ўқув материалининг асосий таянч нуқталарини белгилашда, ёки бирор нарсани тез ёзиш лозим бўлганда фойдаланиш жуда қулайдир. Бундан ташқари синф доскаси таълим муассасасининг ҳар бир ўқув хонасида мавжуддир.
Камчилиги: янги материални тушунтириш учун доскада ёзилганларни ўчиришга тўғри келади ва аввал ёзилганларни қайта кўрсатиш имкони бўлмайди. Бундан ташқари ўқитувчи доскага ёзаётганда таҳсил олувчиларга нисбатан тескари ҳолатда бўлади ва уни эшитиш қийин бўлади.
Доска-стенд машғулотларда ўқув мунозаралари, ақлий ҳужум, гуруҳ ишлари ва бошқа муҳокамалар натижаларини ҳужжатлаштиришда фойдаланиладиган ўқитишнинг техника воситасидир. Бунда стендга ўша катталикдаги Қоғоз қўйилади ва унга турли рангдаги ҳамда шаклдаги карточкалар ёпиштирилади. Машғулот вақтида стендда мазкур карточкалар ёрдамида схемалар, тузилмалар, шарҳлар ва шу кабиларни тузиш мумкин.
Доска-стенднинг афзаллиги шундаки, унда карточкалар (схемалар, тузилмалар, шарҳлар ва ҳ.к.) жойлашувини хоҳлаган вақтда ўзгартириш имконияти мавжуд. Шунингдек доска-стенд билан ишлаганда қисқа вақт ичида барча таълим олувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва ғояларини қамраб олиш ва қайд этиш имконига эга бўлинади.
Доска-блокнот - бу варақланадиган Қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан ёзилади. У турли муҳокамалар якунлари ва натижаларни яққол намойиш этишда ҳамда энг муҳим ахборотларни қайд этишда қўлланилади. Унинг афзаллиги шундаки, хоҳлаган вақтда олдинги ёзилган материалларга қайтиш мумкин ва ҳатто ўқув хонасига осиб қўйиш ҳам мумкин.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling